Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Помидорларни сақлашнинг маҳаллий усуллари

Муаллиф Агроном 09.11.2018
Помидорларни сақлашнинг маҳаллий усуллари

Янги помидорлар ўз ҳолатини кўп сақламайди. Яхши шароитда ёки музлаткичда сақланганда ярим ой туриши мумкин. Яшил помидорлар қизилларига нисбатан яхши сақланади. Уй шароитида сақланганида ҳам улар 2-2,5 ой ўз ҳолатини йўқотмайди. Шунда яшил помидорлар яхши етилади.

Сақлашга мўлжалланган помидорни ҳаво ҳарорати +7 +8°С дан пасаймаган вақтда териб олиш лозим. Сал сўлиган, юмшаган помидор пўсти қаттиқ ва бўз рангли бўлиб, кўк помидорга нисбатан ҳаво ўтказмайди. Шунинг учун бундай помидорда спирт ва этилен гази йиғила бошлайди ва бу тўқималардаги мураккаб моддаларни оддий моддаларга ўтказишни тезлаштиради. Бу жараён туфайли помидор нозикроқ ва ширин бўла бошлайди.

Сунъий ҳолда сақланган помидор худди ўсимликда туриб ривожланганга ўхшаб, яхши етилиб боради. Катта ва ўртача помидорлар кичикларига нисбатан тезроқ етила бошлайди. Чунки кичик помидорда ривожланиш учун етарли моддалар кам бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда йирик, ўрта ва кичик помидорларни алоҳида-алоҳида сақлаган маъқул.

Помидорни сақлаш ҳарорати унинг пишганлик даражасига кўра турлича бўлади:
  • пишган ва деярли пишиб қолган помидорлар +1 +2°С да;
  • яхши пишмаган помидорлар +4 +6°С да;
  • яшил помидорлар +10 +12°С да;

Бунда ҳавонинг оптимал нисбий намлиги 80-90% ни ташкил этади.

Шуни ёдда тутиш керакки, ёруғлик помидорнинг пишишини тезлаштиради ҳамда унинг сақланиш муддатини қисқартиради. Қоронғуда помидорлар секин бўлсада, бир текисда қизаради. Узоқ муддатга сақлашга мўлжалланган
помидорларни 3 қаватдан ортиқ териб бўлмайди. Яшикларга терилган помидорлар устига юпқа полиэтилен пленка тортиб қўйиш ҳам мумкин.

[print-me]

помидор
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қишга пиёз сақлаш бўйича тавсиялар

28.10.2020

Сабзи экиш ва мўл ҳосил олиш сирлари

28.05.2020

Гулкарам етиштириш бўйича тавсиялар

25.05.2020

Хашаки лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

23.03.2019

Сабзига қандай ўғитлар солинади?

17.03.2020

Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

12.01.2019

Такрорий экин сифатида кечки картошка етиштириш

23.05.2020

Турп экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

22.05.2020

Картошка етиштириш бўйича тавсиялар

17.07.2018

Ерларни кузда шудгорлаш бўйича тавсиялар

23.10.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.