Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Гулкарам етиштириш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 25.05.2020
Гулкарам етиштириш бўйича тавсиялар

Гулкарамнинг уруғи 5-6°C ҳароратда униб чиқа бошлайди, бироқ унинг униб чиқиши учун энг мақбул ҳарорат 18-20°C ҳисобланади. Гулкарам -2-5°C cовуққа бардош бера олади. Гулкарам унумдор тупроққа ва ўғитларга талабчан экин тури. Ўсиш пайтида ўнга албатта азот, фосфор ва калий бериш зарур. У намликка ҳам анча талабчан, нам етишмаслиги муддатидан олдин чала ривожланган бошчаларнинг тугилишига сабабчи бўлади.

Гулкарамлар эрта баҳорда ва ёзда етиштирилади. Эртанги экин ҳосили май-июнда, кечкиси октябр ва ноябр ойларида йиғиштириб олинади. Баҳорда экиладиган гулкарамнинг бош тугиши қаттиқ иссиқ бошланадиган пайтга тўғри келиб қолмаслиги учун у иложи борича эрта — февралнинг охири, мартнинг бошларида экилади.

Ўзбекистонда гулкарамнинг эрта экиладиган навларидан “Отечественная” нави ва Гудман Ф1, Фарго Ф1 дурагайлари маҳаллийлаштирилган. Оқбошли карамлар сингари гулкарам ҳам ўтмишдош экинлар ўрнига экилади.

Гулкарам ўғитларга, айниқса органик ўғитларга мойлидир. Гулкарам ривожланишнинг дастлабки босқичларида азот озиқаси, бош туга бошлангандан кейин эса азот-фосфорли ўғитлар солинади. Озиқлантириш кўчат экилгандан кейин 1-2 ҳафта ўтиб бошланади. Ўсимликни парваришлаш, суғориш қатор ораларини культивация қилиш ҳамда чопиқдан иборат. Баҳорги гул карам сизот сувлар, чуқур жойлашган ерларда 7-8 мартача, кечки экинда эса суғориш 8-10 мартага етказилади. Суғориш ўсув даврида ҳар 8-10 кунда ўтказилади.

Гулкарам етиштиришда бажарилиши шарт бўлган тадбирлардан бири унинг бошини қуёш нуридан пана қилишдир. Акс ҳолда қуёш нурида куйиб қолади. Тўсилмаган карам бошлари рангини, истеъмол сифатини ҳамда мазасини йўқотади, муддатидан олдин тўкилиб кетади.

Гулкарамларнинг ҳосили танлаб узилади, зеро унинг бош тугиши бир текис кечмайди. Гулкарам ёзда экилганда унинг бир қисми бош тугишга улгурмай қолади. Диаметри 4-5 см карамлар боши кузда, совуқ тушиши арафасида барги ва илдизи билан бирга қазиб олинади ҳамда гўнгдан тозаланган парник ёки плёнка билан ёпилган иссиқхоналарга ўтказилади. Кўчат тик холатда экилиб, биринчи баргигача тупроқ билан кўмилади. 1 м ерга бошининг йириклигига қараб сараланган 30-40 ўсимлик ўтказилади. Иссиқхоналар иситилади. Қўшимча ўстириш пайтидаги мақбул ҳарорат +2+4°C. Бундай ҳароратда карам меъёрида, тиғиз бош тугади. Қўшимча ўстириш муддати карам бошининг ўлчами, ҳарорат шароитига қараб 1,5-3 ой давом этади. Ана шу муддат ичида карам боши ўлчами 3-4 баробар катталашиб, январда 250-300 г ни ташкил қилади.

Манба: «Сабзавотчилик ва полизчилик» ўқув қўлланма, О. Қодирхўжаэв, М.М.Адилов, У.И.Акрамов

[print-me]

гулкарам
8
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўғитларнинг турлари ва уларни қўллаш миқдори

27.12.2019

Тарвуз қачон экилади?

06.04.2020

Карам кўчати кассалликлари

26.01.2019

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

03.05.2020

Иссиқхоналарда укроп етиштириш бўйича тавсиялар

05.02.2020

Маккажўхори касалликлари ва уларга қарши кураш

14.06.2020

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

31.05.2021

Ловия экиш ва парваришлаш

19.05.2020

Маккажўхориларни йиғиб олиш ва сақлаш

12.10.2020

Гречиха экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

05.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.