Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Муаллиф Агроном 31.05.2021
Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Ўзбекистонда кўп учрайдиган ва катта зарар келтирадиган қовун касалликлари: ризоктониози, фузариоз сўлиш, ун-шудринг ва бошқалардир. Зараркунандалардан оққанот, қовун пашшаси, полиз шираси, ўргимчаккана, кемирувчи кўкқурт кабилар қовун ҳосили камайишига сабаб бўлиши мумкин.

Оққанот зараркунандаси

Ўзбекистонда оққанотнинг 2 тури кенг тарқалган. Ушбу ҳашарот қовун, тарвуз, қовоқ ва бошқа экинларни жиддий зарарлайди.

Агротехник кураш чоралари:
Қовун уруғларини алмашлаб экиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик керак. Оққанот сонини камайтириш мақсадида сариқ экранлардан фойдаланиш зарур. Энкарзия
паразитини 1:20, 1:10, 1:5 нисбатда қўллаш мумкин.

Кимёвий кураш чоралари: агарда оққанотларнинг миқдори кўп бўлганда қуйидаги препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади: (бупрофезин) аппловуд, саффлауд апплауд 25% н.кук. – 0,5 кг/га; (пирипроксифен) адмирал 10% эм.к. – 0,5 л/га; (ацетамиприд) комилот, нестер, энтоспилан, моспилан 20% н.к. – 0,3 кг/га; (имидаклоприд) багира, вулкан, командор, конфидор 20% эм.к. – 0,3-0,4 л/га.

Ўргимчаккана зараркунандаси

Ўргимчаккана ҳаммахўр зараркунанда ҳисобланиб, у 250 дан ортиқ ўсимликларни зарарлаб, қовун ҳосилининг 50% га яқинини йўқотиши мумкин. Зараркунанда мева ва барг ҳужайрасининг ширасини сўриб озиқланади. Вақтида кураш тадбирлари ўтказилмаса барглар ва мевалар тўкилиб кетади. Ўргимчаккананинг катталиги 0,3-0,6 мм келади. Личинкасида 3 жуфт, нимфа ва имаголарида 4 жуфт оёқлари бўлади.

Каналарнинг ривожланиши ёзда ҳар 8-12 кунда ўтса, кузда ва баҳорда 19 кунгача давом этади. Бир йилда 18-20 марта насл беради (Успенский, 1970). Урғочи зотлари иссиқхоналар, парникларда ўсимлик қолдиқларида якка-якка ҳолда ёки тўп-тўп бўлиб қишлайди.

Кимёвий кураш чоралари: омайт, 57% к.эм. — 1,5 л/га (етук зотига, личинкасига); ниссоран, 10% н.кук. – 0,1 кг/га (тухумига); флумайт, 20% сус.к. — 0,2 л/га (етук зотига, личинкасига); ортус, 5% сус.к. – 0,75 л/га (етук зотига, личинкасига); вертимек, 1,8% эм.к. – 0,3-0,4 л/га (етук зотига, личинкасига) қўллаш зарур.

Қовун пашшаси

Қовун пашшаси май ойининг иккинчи декадасидан уча бошлайди. Она пашшалар қишловдан чиққандан сўнг 3-4 кун ўтгач, оталаниб тухум қўяди. Республикамиз шароитида 3-4 та насл бериб ривожланади. Қовун пашшаси полиз экинларининг ўсиш даврида оналик гули, тугунча ҳамда меваларига тухум қўйиб, тухумлардан чиққан личинкалари мевалар ичига кириб зарарлаши натижасида, олинадиган ҳосил истеъмолга яроқсиз холга келади. Полиз меваларининг қовун пашшаси билан зарарланганлигини ташқи кўринишидан аниқлаш қийин.

Мева ичидаги личинкаларга қарши кимёвий кураш ўтказиш самара бермаслигини ҳисобга олган ҳолда, пашшаларга қарши курашни олиб бориш зарур.

Агротехник кураш чоралари: Ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, чуқур шудгор қилиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кеч кузда суғориш ва ерларни яхоблаш, пашша кузатилган далаларга қовунни қайта экмаслик тавсия этилади.

Кимёвий кураш чоралари: Биринчи ишловни ўсимликнинг гуллаш давридан бошлаб, 3-4 марта пуркалади. Препаратлардан: Карбофос 50% к.э – 2 кг/га, Фуфанон 57% к.э – 1 кг/га, Пилигрим 24,7% к.э – 0,2 кг/га, Нестор 20% н.кук – 0,3 кг/га, Энджео 24,7% сус.к.-0,3л/га меъёрида алмашлаб пуркаш тавсия этилади. Препаратларнинг бирортасини 300 литр сувга аралаштириб ишлов бериш тавсия қилинади.

Кимёвий ишлов берилган далаларга 2-3 кун ўтказиб ўсимликни стрессдан чиқариш ва ривожланишини тезлаштириш учун таркибида гумин, фульво, гибберелл ва озиқа моддалар комплекси (N,P,K) микроэлементлар таркибида бор ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи препаратларнинг бирортаси билан ишлов бериш мумкин.

Манба: М.У.Халимова, «Қовун ва тарвуз етиштириш» китоби (Агробанкдан 100 китоб тўплами)

[print-me]

қовун
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

29.04.2020

Карам етиштириш ва йиғиб олиш

21.07.2018

Уй шароитида қўзиқорин етиштириш

08.10.2018

Томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари

05.01.2019

Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш сирлари

31.01.2020

Бодринг касалликлари ва уларга қарши кураш

29.04.2020

Шўрланган ерларни ювиш аҳамияти ва усуллари

12.01.2019

Иссиқхонада бодринглар неча кунда пишиб етилади?

10.04.2020

Ҳом помидорни уй шароитида етилтириш

09.11.2020

Дала шароитида феврал ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

27.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.