Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Мазали қулупнай танлаш бўйича маслаҳатлар

Муаллиф Агроном 20.05.2020
Мазали қулупнай танлаш бўйича маслаҳатлар

Қулупнай – ширин ва фойдали мева бўлиб, уни кўпчилик инсонлар яхши кўради. Шу сабаб бўлса керак, баҳорда меванинг ўзи истеъмол қилинса, қиш учун ундан мураббо ва шарбатлар тайёрлаб қўйилади.

Қулупнай ичакларни тозалашда, жигар ва буйракнинг яхши ишлашига, қабзият ва анемияга қарши курашишда, буқоқнинг олдини олишда қўл келадиган фойдали мевадир. Аммо қулупнай меваси таркибида кислота борлиги сабаб ошқозон-ичак йўлларида касаллиги бор кишилар ва 7 ёшдан кичик болаларга бериш тавсия этилмайди.

Ҳозирги кунда юртимиз бозорларида қулупнайларнинг бир неча турлари сотилмоқда. Лекин улар орасида энг мазалисини танлаш учун бир неча белгиларга эътибор бериш зарурдир:

  • Мазали ва соғлом мева ранги ёрқин қизил, банди эса ям-яшил бўлади;
  • Янги қулупнай қуёшда ялтирайди, сариқ ёки яшил доғлари борларини эса харид қилмаган маъқул;
  • Мевадаги жигарранг доғ қулупнайнинг чираётганидан дарак беради;
  • Қулупнай танлашда уни ҳидлаб кўриш керак, сифатли қулупнайдан ҳушбўй ҳид уфуриб туради;
  • Тўқ қизил қулупнай пишиб ўтиб кетган бўлади ёки нитратда пишган бўлади ва ейиш тавсия этилмайди;
  • Агар меванинг банди сўлиб қолган бўлса, бундай қулупнай аллақачон узилган бўлади.
  • Қулупнай устидаги уруғлари чуқур кирган бўлса, мева мазали ва етилган ҳисобланади. Аксинча ичкарига ботмай юзада турса, демак, қулупнай пишишини кутиб ўтирмай, узиб олишган бўлади.

Қулупнайлар ҳатто музлатгичда ҳам узоқ сақланиб турмайди. Агар қулупнай нитратлар ёрдамида етиштирилган бўлса, унда у музлатгич ичида соғлиқ учун жуда зарарли маҳсулотга айланади.

Қулупнай меваларини йиғиб олгандан кейин 1-2 кун ичида ейиш керак. Бирданига кўп сотиб олиш ҳам бўлмайди, энг яхшиси уни истеъмол қилганингизча сотиб олинг.

Манба: darakchi.uz

[print-me]

қулупнай
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қўзиқориннинг фойдали ва зарарли хусусиятлари

21.04.2019

Қуён гўштининг фойдали хусусиятлари

08.12.2018

Мандарин мевасининг фойдали хусусиятлари

05.12.2020

Бедана тухумининг фойдали хусусиятлари

09.01.2020

Сабзи шарбатининг фойдали хусусиятлари

12.12.2018

Туя сутининг фойдали ҳусусиятлари

13.01.2019

Този итлар билан ов қилиш

26.11.2019

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

19.10.2018

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

05.06.2021

Сел келиш хавфи юзага келганда аҳолига эслатма

30.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.