Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

Муаллиф Агроном 05.06.2021
Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

Ёз кириб келганига қанчалар қувонамиз — музқаймоқ танаввул қилиш, ҳовуз ва дарьё-сойларда чумилиш мумкин. Аммо ёз келиши билан, иссиқ жазирама кунлар ҳам кириб келади. Хўш, ушбу жазирама иссиқ кунларни енгиб ўтишда бизларга нималар ёрдам бера олади?

Мутахассислар фикрича, ёз кунлари табиий — ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни танлаш мақсадга муофиқ. Чунки табиий матодан тикилган кийимлар терини нафас олишига имкон яратади. Ҳамда тана ҳароратининг кўтарилиб кетишини олдини олади.

Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилинг. Иссиқ кунда бош кийим кийиб юриш ёдингиздан кўтарилмасин.

Қуёш нури 12.00 дан 16.00 гача жуда ҳам фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун шу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаганингиз маъқул. Аммо вазият шу вақт оралиғида ташқарига чиқишга мажбур этса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилинг.

Тез бузиладиган егулик маҳсулотларини харид қилмаганингиз маъқул. Чунки иссиқ ҳароратда бактериялар жуда ҳам тез кўпаяди. Бу эса заҳарланишга олиб келиши мумкин. Ўзингизни ҳар ҳил кераксиз ҳаяжонлардан асранг, ҳар қандай таъсирланиш офтоб уриши ҳавфини оширади.

Жазирамада нима ичиш керак?

Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади, ҳамда кўп намлик йўқотади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик истеъмол қилишимиз лозим.

Ёз куни чанқоқни ҳар ҳил олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган компотлар, сузмадан тайёрланган айрон ва лимонли сувлар босади.

Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечганингиз маъқул. Чунки қаҳва иссиқ кунда чарчоқни оширади. Ширин ва газланган ичимликлар ҳақида ҳам шуни айтсак бўлади. Иссиқ об-ҳавода алкоголь ичимликларидан нафсингизни тийганингиз маъқул. Алкоголь организмни сувсизланишига олиб келади.

Жазирамада нима истеъмол қилиш лозим?

Иссиқ кунларда энг яхшиси мева ва сабзавотларни истеъмол қилганингиз маъқул. Турли салатлар, сузмали таомлар, ҳамда яхна шўрвалар ҳам тавсия этилади. Бодринг, тарвуз, қовун ҳамда нордон-ширин мевалар салқинлатиш хусусиятига эга.

Жазирамада жуда ҳам ёғли ва шўр таомларни истеъмол қилишдан ўзингизни сақланг. Албатта ҳамма нарсанинг меъёри бўлганидек, яхна ичимликлар ва таомларни ҳам меъёрида истеъмол қилишингиз мумкин. Соғлом ва меъёрий овқатланишдан ҳам воз кечиш керак эмас.

Ёз куни ишда ҳам, уйда ҳам фаол ҳаракатли ишлардан ўзингизни чегараласангиз мақсадга муофиқ бўлади. Ақлий ва жисмоний ҳаракатларни камроқ амалга оширинг. Кечиктириб бўлмайдиган ишларни салқинроқ пайтда қилишингиз ҳам мумкин.

Манба: myday.uz

[print-me]

3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

19.10.2018

Мазали тарвуз танлаш бўйича маслаҳатлар

07.07.2021

Қуён гўштининг фойдали хусусиятлари

08.12.2018

Сел келиш хавфи юзага келганда аҳолига эслатма

30.04.2020

Този итлар билан ов қилиш

26.11.2019

Туя сутининг фойдали ҳусусиятлари

13.01.2019

Лимоннинг фойдали хусусиятлари

07.03.2020

Калий хлориднинг ўсимликларга фойдаси

28.01.2020

Сабзи шарбатининг фойдали хусусиятлари

12.12.2018

Қўзиқориннинг фойдали ва зарарли хусусиятлари

21.04.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.