Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Чорва молларини сунъий уруғлантириш

Муаллиф Агроном 17.11.2019
Чорва молларини сунъий уруғлантириш

Чорва молларини суний қочириш усулда уруғлантириш ҳамма томондан муҳим аҳамиятга эга. Бунда юқори кўрсаткичга эга бўлиш, наслли буқалардан унумли фойдаланиш, ҳамда ва қисқа вақт ичида кўп миқдордаги урғочи молларни уруғлантириш мумкин бўлади. Бу усулнинг яна бир афзаллиги қисир қолишнинг олдини олиш ҳисобланади. Чунки бу усулдан фойдаланганда уруғнинг сифати доимий назорат қилиб борилади.

Ҳозирги вақтда сунъий уруғлантириш марказларида бир неча рецепт асосида тайёрланган қўшилмалардан фойдаланилади. Улардан бири қуйидагича тайёрланади: 100 мл дистилланган сувга 3 г сувсиз тиббиёт глюкозаси, 1,4 г натрий цитрат, 16 мл товук тухумининг сариғи аралаштирилади. Шунингдку маълум миқдорда стрептасид, пенисиллин, стрептомисин қўшилади. Ушбу усулда буқаларнинг уруғини 10 мартагача суюлтирилиши мумкин.

Сунъий уруғлантириш учун қўшимчалар билан тайёрланган уруғ музхоналарда нол даражада сақланади. Ундан 2-3 кун мобайнида сигирларни сунъий уруғлантириш учун фойдаланиш мумкин.

Ҳозирги вақтда уруғларни узоқ вақт сақлаш учун улар музлатилади. Шунингдек, кўп миқдорда глисерин хам қўшилади. Уруғлар -20-21°С совуқда сақланади. Айрим ҳолларда  -78°C совуқда сақлаш ижобий натижа беради. Бундай ҳароратда уруғлар 4 ойгача сақлаганда ҳам яшовчанлигини йўқотмайди.

Сигирларни сунъий уруғлантириш учун 1,5 мл уруғ етарли ҳисобланади. Бир марта уруғлантирилган сигирларни орадан 12 соат утгач, иккинчи марта қўшимча уруғлантириш ижобий натижа беради. Кейинги йилларда уруғни жуда узоқ вақт сақлаш учун -196°C совуқда қуруқ музда ёки азотда сақлаш синаб кўрилган. Бунда натижа ижобий бўлган. Ҳозирги вақтда шу усулни қўллаган ҳолда уруғни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга ёки бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга олиб бориб фойдаланилмоқда.

Уруғлантиришдан олдин уруғли ампулалар 38-40°C ли иссиқ сувда 2-3 дақиқа давомида сақланади. Сўнг эритилади ва уруғнинг сифати микроскопда текшириб кўрилади.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

[print-me]

сигир
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Соғлом қуён харид қилиш бўйича тавсиялар

06.05.2020

Эчки боқиш ва кўпайтиришнинг фойдаси

11.08.2018

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

11.04.2020

Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

25.12.2018

Аҳоли хонадонларида қуён боқиш ва парваришлаш

16.05.2020

Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

28.02.2020

Қуёнларни урчитиш усуллари ва тақвими

20.01.2020

Қорамолларнинг симментал зоти хусусиятлари

08.01.2020

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

12.06.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.