Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Хитойга анор экспортига йўл очилди

Муаллиф Агроном 04.11.2019
Хитойга анор экспортига йўл очилди

Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кетсяннинг жорий йил 1-2 ноябр кунлари республикамизга амалга оширган расмий ташрифи давомида икки давлат ўртасида мева экспорт-импортини амалга ошириш билан боғлиқ 2 та муҳим келишув ҳужжати имзоланди.

Имзоланган биринчи келишув натижасида, меваларни автотранспортларда учинчи мамлакат ҳудудидан транзит орқали Хитойга экспорт қилиш имконияти яратилди ва буни амалга ошириш бўйича талаблар белгиланди.

Талабларни бажариш орқали, эндиликда тадбиркорлар янги узилган меваларни Қозоғистон орқали Харгос ва Алашанкоу ҳамда Қирғизистон орқали Иркештам ва Тургарт чегара ўтказиш пунктларидан Хитойга автотранспортларда олиб ўтишлари мумкин бўлади.

Келишувда шунингдек, экспорт қилинадиган маҳсулотлар бўйича асосий талаблар сифатида қуйидагилар санаб ўтилган:
  • мевалар хавфли зараркунанда касаллик ва бегона ўтлардан ҳоли бўлиши;
  • маҳсулотлар ўсимликлар карантини инспектори назорати остида автотранспортга юкланиши, муҳрланиши ҳамда тегишли маълумотлар фитосанитар сертификатда акс эттирилиши лозимлиги;
  • маҳсулотлар транзит орқали олиб ўтилаётганда автотранспорт бирлигининг муҳри бузилмаганлиги, маҳсулотлар қадоғи ўзгартирилмаганлиги, унга зарар етказилмаганлиги ва ҳ.к.
Шу билан бирга, хитойлик юқори мартабали меҳмон ташрифи давомида анор мевасини Хитойга экспорт қилиш бўйича ҳам келишув имзоланди.

Мазкур келишувда анорни экспорт қилувчиларга нисбатан қуйидаги асосий талаблар белгиланган:

  • анор етиштириладиган боғлар, қадоқлаш цехлари, совутгичда сақлаш шароитлари Хитой ва Ўзбекистон карантин хизматларининг биргаликдаги рўйхатидан ўтказилиши ва экспортга юклашдан олдин фитосанитар назоратдан ўтказилиши;
  • мева зарарли организмлардан (кароб куяси, олма мевахўри, анор мевахўри, ток баргўровчиси, комсток қурти) ҳоли ҳудудларда етиштирилган бўлиши;
  • мева етиштириладиган боғлар ва қадоқлаш цехлари Халқаро сертификатсиялар (ГАП) тизимини қўллашлари (тавсия этилади);
  • мевали боғлар Ўзбекистоннинг ўсимликлар карантини инспекторининг доимий назоратида бўлиши, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва ташиш инспектор назорати остида амалга оширилиши;
  • қадоқлаш жараёнида анор ҳар қандай зарарли организмлардан, жумладан, ҳашарот ва каналардан ҳоли ҳамда чириган ва шакли бузилган мевалар, барглар, илдизлар, тупроқлар, ўсимлик қолдиқларидан тозаланган бўлиши;
  • қадоқлар тоза, аввал ишлатилмаган бўлиши, алоҳида сақланиши, ҳар бир қути мева номи, экспорт қилаётган мамлакат, маҳсулот етиштирилган ҳудуд, боғ, қадоқлаш цехи номи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда маркировкаланган бўлиши лозим.

Белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда, юкланиб экспортга йўналтирилган маҳсулотлар чегара пунктларидан қайтарилишига сабаб бўлиши мумкин.

Талабларга жавоб берувчи тадбиркорлар, боғ, қадоқлаш цехлари ва совутиш омборлари эгалари рўйхатдан ўтиш (реэстрга киритиш) учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига мурожаат қилишлари сўралади. Мурожаат учун тел.: +998 71 255-28-51, +998 71 255-73-23.

Манба: karantin.uz

[print-me]

анор
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

21.11.2019

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди

29.03.2019

Бухорода янги эркин иқтисодий зона ташкил этилди

12.07.2018

Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдорлари белгиланди

05.09.2019

Сирдарё асали экспорт қилинади

10.12.2018

Ўзбекистонда янги технологиялар асосида шоли етиштирилади

05.08.2019

Энди хўл мевалар Хитойга машина ва темир йўл...

18.11.2019

Сигирларнинг кетоз касаллиги ва унинг олдини олиш чоралари

17.01.2021

Экин майдонларида тупроққа кул солиш мумкинми?

17.11.2020

8 ой ичида Ўзбекистондан 586,3 миллион долларлик мева-сабзавот...

14.09.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.