Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Аралашмали силос тайёрлашнинг афзалликлари

Муаллиф Агроном 07.02.2020
Аралашмали силос тайёрлашнинг афзалликлари

Силос – қишки мавсумда асосий озиқалардан бири ҳисобланади ва ҳамиша хўжаликларда тайёрланади. Тўйимли силос учун фойдаланиладиган ўсимликлар: маккажўхори, рапс, соя, суданка, кунгабоқар ва бошқалар. Бу ўсимликлардан тайёрланган силос ҳайвонларни рационига қўшиб берилади, чунки унинг протеин, энергетик қиймати юқорироқдир. Бу озиқалар яхши ейилади, яхши ҳазм бўлади.

Ҳайвонларнинг озуқасида асосий элемент оқсил ҳисобланади. Унинг етишмовчилиги рационда концентрат, оқсилли қўшимчалар, кунжара ва шрот ҳисобида тўлдирилади. Зоотехникавий нормаси бўйича 50-70% протеин макка ва кунгабоқар силоси ташкил этади. Протеинли озиқада кам бўлиши қон таркибида гемоглобинни камайиши, ферментларнинг ташкил бўлиши бузилиши, шунингдек, жигар ва бошқа органларнинг бузилишига олиб келади. Азот баланси камаяди, оқсилларни қондаги, жигардаги, теридаги, мускулларда 2-3 марта камаяди.

Маккажўхорилардан соя билан аралаштириб силос тайёрланганда таркибидаги протеин 44,6-91,0% кўпаяди. Ёғ моддалар энергетик алмашувида специфик муҳим роль ўйнайди. Ёғ парчаланганда организмга иссиклик энергия манбаси бўлиб ҳисобланади. Агар организмга ёғ етишмаса ёғ ва липид алмашувлари бузилади. Натижада авитаминоз, тери касалликлар келиб чиқади. Агар маккажўхори ва соя биргаликда силос тайёрланса таркибидаги ёғни 1,7-2,1 мартагача оширади.

Судан ўтида тайёрланган силос ва уни рапс билан аралаштириб бойитилса, таркибидаги қуруқ моддаги протеин 1,66-2,31 марта бойийди.

Хулоса қилиб айтганда, олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, тайёрланган силос ҳар хил ўсимликларни аралашмасидан маккажўхори, соя, рапс, судан ўти ва бошқа ўсимликлар оқсил кўрсаткичининг рационда кўпайишини таъминлайди. Бу аралашмани фермер хўжаликларига ер майдонларини кўпайтириш, силос конвейнерини тайёрлашга тавсия этиш мумкин.

Манба: «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали 10-сон 2019 йил, Д.Рахманов «Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти» докторанти, З.Ахмедова, б.ф.д., профессор

[print-me]

4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Силоснинг сифатини аниқлаш

06.02.2019

Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

25.12.2018

Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

22.04.2020

Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

26.12.2019

Қуёнларда учрайдиган касалликлар ва уларга қарши кураш

12.01.2019

Қуёнлар билан муомала қилиш қоидалари

02.03.2020

Чорва моллари боқиш

04.03.2018

Ҳайвонларда учрайдиган туберкулёз касаллиги ва унга қарши кураш

08.02.2020

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Қўйларни гўштликка боқиш сирлари

25.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.