12-14 июнь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи кўргазмалардан бири бўлган «Agrotech Expo 2019» кўргазмаси ўз ишини бошлайди.
«Agrotech Expo 2019» кўргазмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Жаҳоннинг етакчи фирмалари томонидан тақдим этилган, чорвачилик ва ўсимликшунослик соҳаси учун мўлжалланган техника, ускуналар ва ишлаб-чиқариш воситалари намойиш этилади;
- 12 ва 13-июнь кунлари Германиялик мутахассислар ва амалиётчилар томонидан «Даладан тарелкагача» халқаро конференцияси ташкил этилади;
- Жанубий Корея ва Голландия компанияларнинг жамоавий гуруҳи миллий стендларни намойиш этилади;
- Шунингдек, Италия, Хитой ва Туркия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи компанияларнинг маҳсулотлари билан танишиш имконияти мавжуд.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар учун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси 12-июнь куни соат 11:00 дан 17:00 гача, 13 ва 14-июнь кунлари эса соат 10:00 дан 17:00 гача ўз эшикларини очади!
Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 107-уй
Манба: agromart.uz
[print-me]
