Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қўзиларни сунъий озиқлантириш

Муаллиф Агроном 23.04.2019
Қўзиларни сунъий озиқлантириш

Кўпчилик ҳолатда биринчи йил туққан ёш қўйлар ўз қўзиларини тан олмасдан, эмизмай қўяди. Қўзисини яқинига келтирмайди, сузиб ҳайдайди. Камдан кам ҳолларда қўзисини қабул қилдириш мумкин. Бу ҳолатдан чиқиш учун уларнинг қўзилари бошқа серсут совлиқларга бириктирилади. Сурувдаги совлиқларнинг яна бир қисми камсут бўлиши ва ўз қўзиларини сут билан етарлича таъминлай олмайдиган бўлиши мумкин. Агар уларнинг қўзиларини бошқа эмизикли қўйларга бириктиришнинг иложи бўлмаса, уларга сигир сути бериб ўстирилиши лозим.

Ҳозирги даврда қўйчилик хўжаликлари қўйларни жами кўрсаткичлар бўйича саралаш ва хиллаш йўли билан урчитиб келмоқда ва 2-3 қўзини сут билан таъминлай олади. Шунинг учун эгизак қўзиларни сунъий усулда озиқлантириш зарурияти кам учрайди.

Романов зотли қўйлар 3-4 ва ундан ҳам кўп қўзи туғади. Совлиқларнинг сути 2-3 қўзини ўстириш учун етарли. Аммо қўзилари 4-5 та бўлса, қолганларини сунъий усулда ўстириш керак бўлади.

Бунинг учун ҳар бир қўзига 18-20 литр миқдорида сигир сути сарфланади. Қўзилар 2-3 ҳафтагача сигир сути билан боқилиб, сўнгра сут аста-секин сули дони ва кунжарани қайнатиб тайёрланган қайнатма шарбат билан алмаштирилади ва уларга 1,5-2 ойлик бўлгандан кейин сут беришни тўхтатиш мумкин.

Шарбат тайёрлаш учун ҳар бир қўзига 40 г ҳисобидан сули ва 20 г кунжара олинади. Сулининг устига қайноқ сув қуйилади ва қайнатиб пиширилади. Пишиб етилгач, шарбати сузиб олинади. Кунжарани 1-2 соат қайнатилиб, сўнгра унинг ҳам шарбати сузиб олинади ва аралаштирилади. Шарбат ҳар бир қўзига кунига 300 г дан ичкизилади. Қўзилар 2 ойлик бўлгандан кейин ҳар бир қўзи ҳисобига 20 г сули, 100 г кунжара олиниши мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, қўзиларга кунига 25 г дан сули ёрмаси ва кепак бериб турилади.

Қўзиларнинг витаминларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида беда пичани шарбати тайёрланади. Шарбат тайёрлаш учун ҳар бош қўзи ҳисобига 1 кг юқори сифатли беда пичани олинади. Устига 6 литр ҳисобидан
80° иссиқликдаги қайнатилган сув қуйилади ва бир кун давомида усти беркитилган ҳолда бўктириб қўйилади. Бир кундан сўнг унинг шарбати сузиб олиниб, 80-85° иссиқликда 5-10 минут давомида пастеризация қилинади ва ҳарорати 36-37° иссиқлик даражасида бўлганича совитилиб, сўнгра ҳар бир қўзига кунига 300 г дан то 500 г гача ичкизилади. Қўзиларни сунъий усул билан ўстиришда шарбатлар махсус эмизгичлар ёрдамида ичкизилади.

Пўстинбоп, майин ва ярим майин жун берувчи қўй зотларини урчитишда қўзиларни сунъий усул билан боқиб ўстириш тизими яхши йўлга қўйилган. Пўстинбоп зот қўйчиликда туғилган қўзиларнинг 40% и, майин ва ярим майин жун берадиган зот қўйчиликда 20% қўзи қўлда боқиб ўстирилади. Айни ҳолда қўзиларга махсус рецепт асосида тайёрланган сут ичириб боқилади.

Манба: tadbirkor-fermer.uz

[print-me]

қўй
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ҳайвонларда учрайдиган туберкулёз касаллиги ва унга қарши кураш

08.02.2020

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Силоснинг сифатини аниқлаш

06.02.2019

Қўйларни қочириш учун мақул фурсат

29.12.2019

Чорва моллари экинзорга тушса қандай жазо тайинланади?

23.01.2019

Қўй ва эчкиларнинг бўғозлик белгилари

24.02.2020

Бузоқларни парвариш қилиш

13.08.2018

Қўчқорларни бурдоқига боқиш бўйича тавсиялар

15.05.2020

Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

25.03.2020

Қўйларнинг бахорги қирқимини ташкил этиш ва ўтказиш

04.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.