Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қўйчиликда баҳорги ветеренария тадбирлари

Муаллиф Агроном 29.03.2020
Қўйчиликда баҳорги ветеренария тадбирлари

Чорва моллари бош сонини кўпайтириш мақсадида сақланаётган қўйлар асосан она қўйлардан, камроқ бўлсада ўстиришга олиб қолинган урғочи қўзилардан иборат бўлади. Совлиқлар асосан октябрь-ноябрь ойларида қочирилади ва февралнинг охири март ойларида улардан тўл олинади. Яъни қўзилатиш мавсуми бўлиб ўтади. Бу вақтда қўйларни сақлаш шароитига эътибор бериш керак. Яъни қўзилар учун алоҳида қўзихоналар ташкил қилиниши лозим. Қўйларни эса кунларни иссиқ вақтига қараб айвонларга чиқариш лозим. Бўғоз қўйларни ҳар куни 10-12 км, қўзилаган қўйларни эса 6-8 км масофани босиб ўтадиган жойларга бориб боқиб келиш лозим.

Қўйларни яйловларга ҳайдашдан олдин, эрталаб албатта, дағал озуқалар (хўжалик шароитига қараб беда, янтоқ, сомон, маккажўхори, ҳар хил ўтлар пичани ва бошқалар) берилиши керак. Чунки эрталаб куннинг ҳароратига қараб совуқ кунлари қиров, иллиқ кунларда эса шудринг тушган бўлади. Шунинг учун қиров ёки шудринг кўтарилгандан сўнг қўйларни яйловга ҳайдаб боқиб келиш тавсия этилади. Қўйлар қиров ёки шудринг ҳолатида яйловда боқилса озуқанинг совуқлиги сабабли ошқозон-ичак системасида модда алмашинуви бузилади. Ҳазм системасида муҳитни ўзгариши турли касаллик қўзғатувчиларини фаоллашувига олиб келади. Натижада қўйларда касалликлар тарқалади, кўпинча бола ташлаш ҳоллари кузатилади. Қўйларни суғориш вақти ҳам тушдан сўнг, яъни куннинг иккинчи ярмида бажарилгани мақсадга мувофиқ. Кучли озуқаларни хўжалик имкон даражасига ҳамда қўйларни семизлик ҳолатига қараб кечги пайт бериш тавсия қилинади.

Баҳор ойларида иқлим шароити анча ўзгариб қолади, кунлар исийди ва ўртача ҳарорат 20°C дан ошган вақтлари қўйларни кечаси соат 2-4 вақт оралиғида 2 соат яйловда боқиб келиш фойдали ҳисобланади.

Қўйлар соғлиғини таъминлаш, улардан насл олиш даражасини оширади, яъни туёқ сонини ошишида катта роль ўйнайди. Шунинг учун қўйлар сақланаётган хўжаликларда йил давомида, жумладан баҳор фаслида ҳам тегишли ветеринария тадбирлари ўтказиб туриш шарт. Бунинг учун аҳоли пунктидагиветеринария врачи томонидан ўтказиладиган ветеринария тадбирлари режасини тузиб, ўз вақтида профилактика ишларини олиб бориш лозим.

Қиш мавсуми тугаб баҳор бошланишида қўйлар кўпинча ориқ бўлади. Шунинг учун аввало барча қўйларни инвазион касалликлардан эктопаразитларга (бит, бурга, кана) қарши таркибида иверектин сақловчи препаратлар билан тери остига укол қилиниши, шу билан бир вақда ошқозон-ичак, жигар ва ўпкада ривожланадиган гельминтларни келтириб чиқарадиган гельминтоз касалликларига қарши антигельминтиклар билан тегишли йўриқномаларга асосан гижжасизлантирилиши шарт.

Шунингдек, тўғилган қўзиларни 2 ойлигида ценуроз касаллигига қарши эмлаш керак. Юқумли касалликлардан оқсил, брадзот, энтеротоксемия, дизентерия, ёмон сифатли шиш, пастереллёз, сальмонеллёз, колибактериоз касалликларига қарши эмлаш тадбирлари режа асосида ўтказилиши қўйлар соғлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Юқорида таъкидлаб ўтилган маслаҳатларга амал қилган чорвадорлар қўйчилик тармоғини ривожлантиришга эришадилар.

Манба: navagro.uz

[print-me]

қўй
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Наслдор буқаларни боқиш ва парваришлаш

10.05.2020

Сигирларни соғиш ва уларни серсут қилиш

02.05.2020

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Қурбонлик қилиш қоидалари

21.08.2018

Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

26.12.2019

Сигирлар сут маҳсулдорлиги нималарга боғлиқ?

08.06.2020

Қўй ва эчкиларнинг бўғозлик белгилари

24.02.2020

Бузоқларда киндик яллиғланиши касаллиги белгилари

13.11.2018

Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

22.04.2020

Инсон саломатлиги учун эчки сути фойдаси

07.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.