Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

Муаллиф Агроном 26.12.2019
Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

Отлар қадим замонлардан буён инсоннинг юлдоши бўлиб доим оғирини енгил қилиб келган. Улар миниш, юк ташиш ва қишлоқ хўжалик ишларини бажаришда бебаҳо хизмат қилган. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда 150 минг бошга яқин от мавжуд бўлиб, уларнинг кўпайтириш барча мулк шаклидаги хўжаликларнинг бурчи ҳисобланади. Қуйида Республикамизда кўпайтирилаётган от зотлари келтирилади:

Қорабаир от зоти

Ўзбекистоннинг ягона от зоти, юз йиллар давомида урчитиб келинмоқда. Ушбу зот мамлакатимизнинг қадимги от зотларидан бўлиб, у маҳаллий отларни мўғул, туркман, араб ва форс айғирлари узоқ муддатли мураккаб чатиштириш маҳсули ҳисобланади. Қорабаир зотли отлар юртимиз табиий иқлим шароитларига мослашган бўлиб, ўзига хос экстерьер эга. Ундан салт минишда, хуржун ортиб фойдаланишда ва аравага қўшиб юк ташишда фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари улардан яхши спорт отлари етиштириш мумкин.

Айниқса ушбу отларнинг кўпкари учун мослиги мақсадга сазовордир. Чунки унинг танасининг тузилиши, чидамлилиги, бақувватлиги кўпкарига жуда мос келади. Ўзбекистонда урчиталаётган отларнинг 65% ушбу зотга тўғри келади. Зотнинг экстерьер хусусиятлари: боши ўртача катталикда бўлиб усти тўғри; қулоқлари кичик ва ҳаракатчан; кўзлари катта; бўйни калта, тўғри, баланд қўйилган; қарчиғайи аниқ бўртиб чиққан; кўкраги чуқур; бел ва биқини тўғри; сағрини кенг бироз суйри; оёқлари қуруқ; туёқлари қаттиқ. Феъли юввош, отлар кўк, тўриқ, саман, қўнғир, бурил, қора ва човкар тусда бўлади.

Қорабаир отлари жуда чидамли бўлиб иссиқ иқлимга яхши мослашган, тоғ ва тоғ ёнбағри туманларида кенг тарқалган. Қорабаир отлари ажойиб гўшт ва сут маҳсулдорлигига эга бўлиб, улар яйлов шароитида арзон маҳсулот етиштириш имконини беради.

Аҳалтака от зоти

Туркманистоннинг от зоти бўлиб, миллий фахри ҳисобланади. Бу от жаҳонда машҳур бўлиб, қатор от зотлари келтириб чиқаришда қатнашган. Бу отнинг шаклланиши минг йиллар давомида иссиқ иқлим шароитида мақсадли танлаш ва жуфтлаш асосида амалга оширилган.

Ушбу зот отлари ўз вақтида Ҳиндистон, Афғонистон, Германия ва Англия давлатларига олиб кетилган ва у Эрон, Қорабоғ, Англия ва Тракен зотларини яратишда қатнашган. Аҳалтака оти енгил, абжир бошга эга бўлиб устки қисми тўғри, бўйни узун, юпқа ва тик қўйилган, қарчиғайи узун ва баланд бўлади. Лекин бели узун ва нозик, сағри бироз ясси, кўкраги узун, лекин тор, оёқлари ингичка мустаҳкам бўлиб, пайлари бўртиб туради.

Асосан тўриқ, саман ва кўк тусда бўлади. Бияларининг яғрин баландлиги 154 см бўлиб, тана узунлиги 172 см ва кафт айланаси 18,7 см бўлади. Ушбу зотга мансуб отлар режали бўлиб асосан от спортида фойдаланилади.

Соф зотли салт минилувчи от зоти

XVII-XVIII асрлар давомида Англияда маҳаллий бияларни араб, турк, туркман ва варвар отлари билан чатиштириш натижасида келтириб чиқарилган. Унинг келтириб чиқаришда асосан чопқир отларга бўлган талаб сабаб бўлган. Бу зотли отлар ҳозирги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида муваффақият билан урчитилади. Ушбу зот айғирлари Европа ва Америкада қатор от зотларини яратишда қатнашган. Туси асосан саман ва тўриқ бўлади.

Экстерер хусусиятлари: жуссаси йирик, мушаклари яхши ривожланган бўлиб, тез чопиш имконини беради. Боши енгил, қуруқ, кўзлари чақнаб туради. Буйни юпқа, узун ва тўғри; қарчиғайи баланд ва узун; кўкраги чуқур; кураклари узун бўлиб, қийшиқ қўйилган; сағрини узун, асосан тўғри баъзан суйри бўлади. Оёқлари қуруқ, бўғинлари яхши ривожланган бўлиб, пайлари бўртиб туради. Феъли ҳаракатчан, тез қўзғалувчан ҳисобланади.

Бу зот мамлакатимиз учун режали ҳисобланиб, асосан спорт мақсадаларида фойдаланилади. Ушбу зотни урчитиш билан Тошкент от заводи шуғулланнади.

Манба: «Чорвачилик асослари», И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров

[print-me]

от
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Эчки боқиш ва кўпайтиришнинг фойдаси

11.08.2018

Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

28.02.2020

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

05.11.2018

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

24.04.2020

Наслдор буқаларни боқиш ва парваришлаш

10.05.2020

Қорамолларнинг симментал зоти хусусиятлари

08.01.2020

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

12.06.2020

Сигирларнинг голланд зоти ва унинг тарқалиши

18.02.2020

Қўй боқиш сирлари

22.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.