Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Қиш чилласида боғларда бажариладиган тадбирлар

Муаллиф Агроном 06.02.2019
Қиш чилласида боғларда бажариладиган тадбирлар

Ҳаво ҳарорати +5ºC дан юқори бўлганда уруғ мевали боғларда олма, нок, беҳи дарахтларининг синган шох-шаббалари, кўчиб тушган пўстлоқлари ва зараркунандалардан тозалаш ишлари олиб борилади. Шунингдек, дарахтларга шакл бериш, буташ, сийраклаштириш ишлари давом эттирилади. Қуриган дарахтлар олиб ташланади.

Қорли кунларда дарахтлар шохларини ёққан қор синдирмаслиги учун силкитиб туриш керак. Маҳаллий ва минерал ўғитлар, зараркунанда ҳамда касалликларга қарши ҳимоя воситаларини ғамлаш ишлари олиб борилади. Имкони бўлса боғ қатор ораларига органик ўғитларни солиш керак. Бунда маҳаллий ўғит:

  • паст бўйли пайвандтагга уланган (интенсив боғ) олмазорга гектарига 60-80 т;
  • ўрта ўсувчи пайвандтагга уланган олмазорга гектарига 50-60 т;
  • кучли ўсувчи олмазорга гектарига 30-40 т миқдорида солинади.

Дарахтлар тупининг таглари тупроғи ағдариб юмшатилади, тўкилган барглар ва бегона ўтлар йўқотилади. Боғларда дарахтларнинг ҳолати текширилади (инвентаризация қилинади) ҳамда ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

Уруғ мевали боғларда шакл бериш, буташ, қирқиш ишлари дарахтлар уйқудалигида — хазонрезги охиридан то вегетация бошлангунича, яъни куртаклагунча қадар ўтказилади. Совуқ тушган вақтлари (-5-10ºC ҳароратда) бу ишлар тўхтатилади.

Совуққа чидамсиз бўлган данаклилар: ўрик, гилос, шафтоли, олхўри, олча, тоғ олча ва субтропик ўсимликлардан шарқ ҳурмоси дарахтлари баҳорга яқин — февраль ойининг иккинчи ярми — мартнинг бошларидан шакл бериш, буташ, сийраклаштириш ишлари олиб борилади.

Маълумки, мевали дарахтларни ҳар йили буташдан кўзланган асосий мақсад, дарахт шохларини бир текис жойлаштириб, шох-шабба учун мустаҳқам скелетни шакллантириш, дарахтларнинг эрта ҳосилга кириши учун шароит яратиш, шох-шаббанинг барча қисмини бир текис яхши ёритилишини таъминлаш, дарахтларнинг ўсиши ва ҳосил бериши ўртасидаги физиологик мувозанатни бошқариб бориш, дарахтларнинг ҳосилдорлиги ва жойлаштириш схемасига мувофиқ ҳолда уларнинг шох-шаббаси ўлчамини чеклаб туриш, дарахтларнинг ёшини инобатга олган ҳолда уларнинг ҳар бир тур ва навидан юқори сифатли мўл ҳосил олишга эришишни таъминлашдан иборат.

Бунинг учун аввало, боғбон ва соҳибкор мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, асбоб-ускуналарни тайёрлаш талаб этилади. Шунингдек, мавжуд қишлоқ хўжалик машиналари, агрегатлар, транспорт воситаларини таъмирлаш ва тайёрлаш суғориш тармоқлари, зовур ва коллекторларни тозалаш ишлари олиб борилади.

Боғларда яхоб суви бериш ишлари амалга оширилади. Бунда 1 гектарга 1500-2000 м3 миқдорида 3-4 кун давомида жилдиратиб суғориш ҳамда шўр ерларда шўрни ювиш ишлари бажарилади.

Резавор мевали боғларда, яъни қулупнайзорларда ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигига қараб суғориш, олтинсимон қорағатзорларда 1-2 марта яхоб суви бериш, бунда 1 га майдонга1200-1500 м3 миқдорида суғориш ишлари ўтказилади. Ҳаво ҳарорати илиқ кунлари кузда шакл бериш, сийраклаштириш ишлари олиб борилмаган бўлса, қорағат тупларига шакл бериш, сийраклаштириш ишларини олиб бориш мумкин.

Манба: «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» журнали 1-сон 2019 йил, Р.Абдуллаев, Ж.Агзамхажаев, А.Қосимов

[print-me]

2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

05.04.2020

Мевали дарахтларни эрта баҳорда буташ

09.02.2020

Уй шароитида мандарин етиштириш

05.12.2020

Гилос ҳосилини қушлардан ҳимоя қилиш чоралари

03.05.2020

Сақлаш давомида меваларда кузатиладиган касалликлар

06.12.2019

Мевали дарахтлар танаси қачон оқланади?

29.02.2020

Ўзбекистонда етиштириладиган анор навлари

22.11.2018

Японияликлар Булоқбоши майизига харидор

12.12.2019

Анордан мўл хосил олиш усуллари

14.04.2020

Боғларни зараркунандалардан ҳимоялаш

27.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.