Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Лимон дарахти гуллари тўкилиб кетиши сабаблари

Муаллиф Агроном 22.01.2019
Лимон дарахти гуллари тўкилиб кетиши сабаблари

Лимон дарахти йил давомида 3-4 марта гуллайди. Асосий ҳосил биринчи гуллашдан (апрель-май ойларида) ва иккинчи гуллашдан (июнь-июль ойларида) олинади. Лекин баъзи сабабларга кўра лимон дарахти биринчи гуллашда гулларнинг кўп қисмини тўкиб юборади. Бунинг бир нечта сабаблари бор. Масалан: дарахтлар қишки совуқлардан, дим ҳаводан ёки қоронғуликдан зарарланган вазиятларда мева қилмайди.

Баргларини кўп қисмини тўкиб юборган дарахтлар баҳорда янги барг чиқариб, қийғос гуллаганда ҳам дастлабки гуллашда меваларни тутиб қолмайди. Бу вазиятда дарахтлар яхши парвариш қилинганда иккинчи ва учинчи гуллашда ҳосилларни сақлаб қолади.

Бундан ташқари дарахтларнинг мева тугмаслигига озиқ моддаларнинг етишмаслиги ҳам асосий сабаблардан бири бўлиши мумкин. Шунинг учун белгиланган меъёрдаги ўғитларни ўз вақтида бериш лозим. Айниқса калий ўғити лимон мевалари тутиб қолишига ижобий таъсир қилади.

Юртимизда қиш фасли баъзи йилларда анча совуқ келиши кузатилади. Маълумки иссиқхоналардаги дарахтларни қишки совуқлардан асраш учун керакли барча чора-тадбирлар кўрилади. Бунда иссиқхона ҳавосини бир маромда сақлаш учун зарур маълумотларга эга бўлиш талаб этилади.

Кундуз кунлари ташқаридаги ҳаво ҳарорати 0℃ — +5℃ дан юқори бўлганда иссиқхона эшик ва ромлари очилиб, ҳавоси алмаштирилади.

Бундан кўзланган мақсад, иссиқхона ичидаги дим ҳаво ва захарли газлар чиқиб кетишидир. Айниқса куз ойларида иссиқхоналар энди ёпилганда (октябр-ноябр ойларида), ва баҳорда очиш олдидан (мартнинг охири-апрелнинг биринчи ярми) эҳтиёткорлик талаб этилади. Чунки иссиқхона устига ёпилган плёнка қуёшдан келаётган иссиқликни иссиқхона ичига бир неча марта юқори даражада узатади. Натижада, иссиқхона ичидаги ҳарорат анча исиб кетади. Бу пайтда кундуз кунлари иссиқхона эшик ва ромларини беркитмаслик лозим.

Аксинча, 0℃ дан паст ҳароратда эса, эшик ва ромларни умуман очмаган маъқул. Агар паст ҳароратда иссиқхона шамоллатиладиган бўлса, дарахтларни совуқ уриши мумкин. Қишки совуқ ва қировлардан асраш учун одатда термос (ваакум) ҳосил қилиш учун 2 қават плёнка орасига похол тўшалади. Бунда похолни меъёрда тўшаш керак. Яъни иссиқхона ичи қоронғу бўлиб қолмаслиги зарур. Иссиқхона томига похол тўшашда томнинг 25-30% қисми очиқ қолдирилиши зарур.

Агарда лимон дарахтлари биринчи гулларини тўкиб юборса, кейинги гуллашга қадар дарахтларни ўз вақтида озиқлантирилиб, парваришланади. Шунда кейинги гуллашларда ғунчалар бақувват бўлади ва яхши тутиб қолади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

лимон
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда тутзорлар кўпайтирилади

21.01.2020

Токларни хомток қилиш бўйича тавсиялар

10.05.2020

Экинларни дорилаш учун фойдаланиладиган пуркагич турлари

29.01.2019

Малина экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

01.05.2020

Гилос дарахтларига шакл бериш бўйича тавсиялар

05.05.2021

Бодом кўчатларини экиш ва парваришлаш

27.04.2020

Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкалари олиш...

06.09.2018

Ўзбекистонда кўп етиштириладиган олма навлари

25.04.2020

Ёш дарахтларни пайвандлаш

11.01.2020

Анордан мўл хосил олиш усуллари

14.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.