Қуёнларнинг маҳсулдорлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йиллик урчитиш жараёнлар муддатлари, миқдори белгиланади. Насилчилик хўжаликларида она қуёндан йилига 4 мартадан оширмасдан бола олиш режалаштирилса, товар хўжаликларида 6 мартагача бола олинади.
Хўжаликларда она қуёнларни уруғлантириш ва болалатиш мутахаcсис томонидан тузилган махсус тақвим асосида бажарилиши лозим. Қуёнчиликда ишлаб чиқариш календари деб она қуёнларни уруғлантириш, болалатиш, болаларини онасидан ажратиш ва ёш қуёнларни харажатга чиқариш йиллик режасига айтилади.
Қуёнларни туғдириш муддатлари қуйидаги кўрсатгичлар асосида белгиланиш лозим:
- ёз фаслида бир марта туғдирилиб, гўштга топширилувчи ёш урғочи қуёнлар етиштириш мақсадида она қуёнларни ишлаб чиқариш йили учун биринчи уруғлантиришни шимолий вилоятларда декабрнинг бошларида, жанубда декабр ойининг охирларида бажарилади;
- ҳар бир она қуён ҳисобига бир йилда 4 мартадан кам бола олмаслиги эришиш лозим. Бу эса хўжаликда мавжуд ишчи кучидан ва асбоб-анжомлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятини беради;
- она қуёнлардан охирги бола олишни шимолий худудларида 20 августдан жанубий худудларида эса, 10 сентябрдан кечиктирмаслик керак. Чунки қуён болалари бу муддатдан кеч туғилганда суст ўсади, озиқага нисбатан кам қўшимча вазни беради ва келгуси ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатади. Қуёнларни уруғлантириш ва болалатиш календари ўртача (4 мартагача), ярим тиғиз (5 марта), тиғиз (6 марта) бўлиши мумкин;
- ярим тиғиз ва тиғиз болалатишда олдинги туғишларда камроқ бола ўстирган ва тирик массасини кўп камайтирмаган она қуёнлар фойдаланилади. Тиғиз болалашда она қуёни тикканда кейин 2-нчи куни уруғлантириш лозим, яримтиғиз болалатишда эса, туққандан 15-20 кундан кейин қочирилади;
- қуёнларни тиғиз болалатиш календарида онасидан қуён болалари 28 кунлик ёшида, яримтиғиз болалатишда эса, 35-40 кунликда ёшида ажралишим белгиланади. Она қуёнларни болалатишда баъзан бир марта тиғиз, иккинчи марта яримтиғиз кўринишда болалатиш хам мумкин ва йилни охирида, 6 марта бола олишга тўғри келади. Ўртача (4 марта) календар ҳисобида болалатишда она қуёнларни туққанидан 60 кундан кейин, яъни қуён болалари онасидан ажралгандан кейин қочирилади;
- бир марта бола олинишга мўлжалланган урғочи қуёнлардан бола олишни фаслига мўлжаллаш лозим, чунки улардан олинган қуён болаларини арзон озиқалар билан ўстирилиб, 120-135 кунлигида, юқори сифатли тери бериш даври сўйишга топшириш мумкин.
Гўшт-тери маҳсулот йўналишида зотлардан олинган қуён болаларини 4-5 ойлигида, яъни туллаш тамом бўлгандан сўнг гўштга топшириш давом этилади. Шунингдек, тивит йўналишидаги қуён болаларини 4 ойликка яқин ёши қирқимидан (2 ойликдаги) сўнг анча ўсган бўлади.
Манба: «Қуёнчилик ва мўйначилик» фанидан маърузалар матни, Ш.Қ.Амиров
[print-me]
