Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Ўрдак жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 03.06.2020
Ўрдак жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

Кейинги даврда ўрдак боқишга жиддий эътибор берилиши натижасида ўрдак тухуми ва гўштини ишлаб чиқариш анча ортди. Ўрдак 200 тага етказиб тухум олишга эришилди. Шу билан бирга ўрдак тухуми бутун йил давомида инкубация қилиниб, илгаригидек баҳор, ёз ва куз фаслларидагина эмас, балки қиш даврида ҳам ўрдак болалари очирилиб, боқиб ўстирилмоқда.

Ҳозирги кунда ўрдак жўжаларини гўштга боқишнинг 4 хил усулидан фойдаланилмоқда:

1. Катта чекланмаган сув ҳавзаларида боқиш

Чекланмаган, катта сув ҳавзаларига қўйиб боқишнинг дастлабки кунларида ўрдак жўжалари қуруқ, ёруғ ва иссиқ хоналарда асралади. Хона зах ва қоронғи бўлса, жўжалар ўзини ёмон ҳис этади, касалланади, яхши ўсиб ривожланмайди. Хона ҳарорати полдан 10 см баландликда 1-10 кунлик жўжалар учун 28-21°С, 11-20 кунликлари
учун 20-16°С бўлиши керак.

Ёз ойларида ўрдак жўжалари 14-15 кунлигидан бошлаб сувга қўйилиши мумкин. Эрта баҳор ёки кеч куз фаслларида эса 15-20 кунлигидан бошлаб аста-секин сувга тушишга ўргатилади. Сувга туширишдан аввал сувнинг ҳарорати текшириб кўрилади. Агар сув юзасининг 10 см қатламида ҳарорат 10-12°С ёки ундан юқори бўлса, жўжаларни хавотирланмай, бемалол сувга тушириш мумкин. Бу усул бўйича ўстирилганда ўрдак болалари бир суткалигидан бошлаб то 25 кунлик бўлгунча суткасига 5-6 марта қорилган ем билан боқилади. Қорилган емнинг таркибида арпа уни ёки майда ёрмаси, кунжара, кепак, балиқ уни, пиширилган картошка, майда қилиб тўғралган кўк ўт бўлиши керак.

2. Чекланган сув ҳавзаларида боқиш

Чекланган сув ҳавзаларида ўрдак жўжаларини ўстириш чекланмаган сув ҳавзаларида ўстиришдан унчалик фарқ қилмайди. Бу усулда ўрдаклар тушириладиган сув майдони симтўр билан маълум катталикдаги секцияларга бўлинган бўлиб, ўрдаклар ана шу секциялар ичига қўйилади.

Боқиш давомида ўрдак жўжалари озиқлардан ташқари сувдаги, майин, юмшоқ сув ўтлари ва тирик ҳашаротлар билан озиқланади. Бу эса жўжаларга қўлдан бериб едирилган концентрат озиқларни маълум миқдорда тежаб қолиш имконини беради. 60-70 кунлик ҳар бир ўрдак суткасига 600 г сув ўтларини ейди. Бундан ташқари, сувда ҳаёт кечирадиган бир неча турдаги жониворлар билан озиқланади.  Бундай усулда ўрдак гўшти етиштириш ниҳоятда самаралидир. Чунки бунда ўрдакларнинг озиқларга бўлган кунлик талаби 30% сувдаги табиий озиқлар ҳисобига қопланади.

3. Қуруқликда катакларда парваришлаш

Ўрдакларни қуруқликда боқиб ўстириш асосан катта паррандачилик хўжаликларида ташкил этилади. Бундай усул билан ўрдак ўстиришда ёш ўрдаклар 10 кунлик бўлгунча махсус ишланган катакларда асраб боқилади. Ўрдак жўжалари тўдасини қабул қилишдан олдин яхшилаб тозаланади ва ювиб чиқилади. Тайёр бўлган катакларнинг ҳар 1 м2 полига 30 бошдан 1 суткалик ўрдак жўжалари қўйилади. Ўрдак болаларининг дастлабки ёшида сех ичидаги ҳарорат 29-30°C, кейинчалик эса 25-26°C атрофида бўлиши керак.

4. Батарея катакларда боқиш

Батарея сехидаги ўрдак жўжалари юқори сифатли хилма-хил озиқлар билан боқилиши лозим. Ҳар бир бошга 20 г комбикорм, 1 г кунгабоқар кунжараси, 1 г балиқ уни, 2 г қаймоғи олинган сут, 1 г гўшт ва суяк уни, 4 г барра беда уни, 0,5 г суяк уни, 0,3 г балиқ мойи бўлса, уларнинг озиқ моддаларига бўлган талаби яхши қонади. Рационнинг тўйимлилиги 32-35 г озиқ бирлиги ва 5,5-6 г протеинга тенг бўлиши керак.

Ўзбекистон иқлим шароитида эрта баҳор, ёз ва куз фаслларида ўрдак очириш ва ўрдак жўжаларини сув ҳавзаларига қўйиб, 60-70 кунлик бўлгунча жадал равишда боқиб, ўртача тирик вазни 2-2,3 кг га етганда боқишдан олиб гўштга топшириш мумкин.

Манба: «Қишлоқ хўжалик чорва молларини озиқлантириш», Б.М.Тожибоев, И.Е.Хошимов

[print-me]

ўрдак
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Булбул боқиш ва кўпайтириш бўйича тавсиялар

14.10.2020

Бройлер жўжа стресс олса нима бўлади

16.06.2018

Бройлер жўжаларни боқиш учун зарур шароитлар

05.05.2020

Аҳоли хонадонларида бедана боқиш ва кўпайтириш

13.05.2020

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

Туяқуш боқиш ва кўпайтириш

22.07.2018

Курка жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

18.08.2020

Паррандаларда учрайдиган жиғилдон яллиғланиши касаллиги белгилари ва даволаш

24.01.2019

Беданаларда учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш

09.01.2020

Товуқларнинг ломан браун зоти

25.11.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.