Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

Муаллиф Агроном 11.04.2020
Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

Сигирларнинг катта қоринида кўп миқдорда озиқ моддалари туриб қолиши, уларнинг бўкиб қолишига сабаб бўлади. Бу ҳолат катта қорин тўлиб кетиши ҳамда унинг парези деб айтилади.

Оч қолган ҳайвонга мазали озиқани кўп миқдорда бирдан бериш, сигирларни ўти кам яйловлардан майсаси кўп жойларга ўтказиш бўкиб қолишига сабаб бўлади. Моллар кўп миқдорда яшил масса билан бирга, ўсимликларнинг думбул етилган донини ҳам еган бўлса, катта қориннинг тўлиб, бўкиши оғир ўтади.

Катта қориннинг тўлиб кетиши туғган сигирларда, улар молхоналарда асралиб, кўпроқ силос бериб боқилганда кузатилади. Катта қорин тўлиб кетганида ҳайвоннинг ўлимига асфиксия ва катта қорин суюқлигида ҳосил бўлган маҳсулотлардан заҳарланиш сабаб бўлади.

Клиник белгилари

Кўп миқдорда озиқ егандан бироз вақт ўтгач, ҳайвон безовта бўла бошлайди. Думини ликиллатиб, оёқларини тез-тез олиб қўйиб туради, оёқлари ёки боши билан қорнига уради. Чап томонида оч биқини тўлиб чиқади. Пайпаслаб кўрилганда катта қорин зич бўлиб, қисқармай туради. Катта қорин соҳаси перкуссия қилиб қаралганда ундан бўғиқ товуш чиқади. Мол кавш қайтармайди, овқат емай қўяди, нафас ва пулси тезлашади. Вақт ўтиши билан ҳайвоннинг аҳволи оғирлашиб, нафас олиши кескин қийинлашиб қолади. Юрганида гандираклайди, натижада ҳайвон ҳолсизланиб, кучсизланиб қолади. Касаллик ўткир ўтади. Касалликнинг иккинчи-учинчи куни тузалиш рўй беради.

Бўкиб қолган чорва молларини даволаш

Катта қорин соҳаси тез-тез ва зўр бериб уқаланади, молни айлантириб юриш тавсия этилади. Шифохона шароитларида ултрабинафша нур 2-3 кун мобайнида, ПРК-2 горелкаларини ҳар куни 15-20 минут давомида таъсир эттириб туриш яхши самара беради. Венага 5-10 % ли натрий хлорид эритмалари юборилади. 10-15 мл миқдорида оқ чемеритса эритмаси ичирилади. Ўсимлик ёғларидан 300-500, аччиқ тузлардан 300-500 олиб, унинг 10 % ли сувдаги эритмаси ичирилади.

Катта қорин суюқлиги ишқорий реакцияда бўлса, 5 % ли сирка кислота эритмаси, кислотали реакцияда бўлса, 10 % ли натрий бикарбонат эритмаси (1 литр) ичирилади.

Катта қорин тўлиб кетишининг оғир ҳолларида руменотомия ва озиқ массаларини механик йўл билан олиб ташлаш даволашнинг бирдан бир радикал усули ҳисобланади.

Манба: «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг ички юқумсиз касалликлари», М.Б.Сафаров, М.М.Сафаров

[print-me]

сигир
11
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қуёнларда учрайдиган касалликлар ва уларга қарши кураш

12.01.2019

Бузоқларда киндик яллиғланиши касаллиги белгилари

13.11.2018

Қурбонлик қилиш қоидалари

21.08.2018

Хонадонларда кўпайтириладиган қуён турлари

27.12.2019

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

12.06.2020

Соғлом бузоқ олиш ва сақлаб қолиш

17.12.2019

Чорва молларини сунъий уруғлантириш

17.11.2019

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

12.08.2018

Чорва молларини ташиш қоидалари

03.05.2021

Совлиқларни қўзилатиш ва қўзиларни ўстириш

17.11.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.