Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

Муаллиф Агроном 19.10.2018
Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

Президент 2018 йил 17 октябрда «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш механизми анча соддалаштирилди.

  • Биринчидан, энди юридик шахслар уни дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз экспорт қилишлари мумкин.
  • Иккинчидан, экспортдан тушумларни ўз вақтида таъминламаган ташкилотлар Ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритиладилар. Уларни экспорт қилишда уларга нисбатан 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари қўлланилади.
  • Учинчидан, тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Эслатиб ўтамиз, уни тўлиқ бекор қилиш режалаштирилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорлар мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган тушумдан ЯСТ тўлашлари керак бўлади.
  • Тўртинчидан, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек товарларни божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилувчи жавобгар бўлади.
  • Бешинчидан, тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуришлари мумкин. Аниқ тартиб кейинроқ тасдиқланади.

Ташқи савдо вазирлиги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиради, экспорт қилувчиларга сотиш бозорларини излашда ёрдам беради, улар билан ҳар ойда учрашувлар ўтказади. Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ҳамда экспорт қилувчилар Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмасига бирлашадилар. Бунда уларга ССП, Адлия вазирлиги ва бизнес-омбудсман кўмак беради.

Кейинги йилнинг март ойига келиб интернетда Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот портали ишга туширилади. У «TradeUzbekistan.com» электрон савдо майдончаси, ДСҚ ва ДБҚ ахборот тизимлари билан интеграцияланади. Портал мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар, салоҳиятли импорт қилувчилар ва ҳ.к. тўғрисида ахборот олиш, шунингдек экспорт жараёнининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имконини беради.

Ваколатли идораларга тегишли топшириқлар берилди, шахсан жавобгар шахслар белгиланди.

Манба: sof.uz

[print-me]

2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Зайтун меваси ва ёғининг саломатлик учун фойдаcи

14.02.2020

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

Коронавирусни даволашда занжабилдан фойдаланиш мумкинми?

06.10.2020

Қуён гўштининг фойдали хусусиятлари

08.12.2018

Киви мевасининг фойдали хусусиятлари

23.12.2019

Ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар

21.01.2019

Инсон организми учун гўштнинг аҳамияти

08.11.2018

Сабзи шарбатининг фойдали хусусиятлари

12.12.2018

Анор мевасининг фойдали ҳусусиятлари

29.11.2018

Асалнинг шифобахш хусусиятлари

06.01.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.