Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Павловния дарахти ҳақида маълумот

Муаллиф Агроном 18.10.2018
Павловния дарахти ҳақида маълумот

Павловния – дунёда энг тез ўсувчи манзарали, ёғочи сифатли, қурилишда ишлатиладиган дарахт ҳисобланади. Павловния ёғочи тез қурийди ва вазни енгил бўлади. Қиёслаш учун – эман дарахти ёғочининг бир куб метри ўртача 850 килограмм, қарағайники 482 килограммни ташкил этса, павловнияда бу кўрсаткич кўпи билан 282 килограммга етиши мумкин. Мустаҳкамлиги ва узоқ йиллар фойдаланиш мумкинлиги туфайли павловния ёғочидан шифт, эшиклар, жавон, стол ва стуллар тайёрлашда кенг қўлланилади.

Ёғоч таркибида сув миқдори ва ёниш хавфининг камлиги уни автомобилсозлик, самолётсозлик ва кемасозлик сингари йирик саноат тармоқларида истиқболли хом ашёга айлантирмоқда. Хусусан, халқаро амалиётда автомашиналар салонида павловния ёғочидан фойдаланиш афзал кўрилмоқда.

Павловния дарахтидан олинган ўтинлар ёндирилганда ҳавога карбонат ангидрид ҳамда олтингугурт миқдори кам чиқади. Бу турдаги ёқилғининг юқори иссиқлик ўтказувчанлиги вақт ўтиши билан ҳам камайиб кетмайди.

Павловнияни қаерга экиш мумкин?
  • очиқ далаларда плантация кўринишида асосий экин ҳолида;
  • очиқ дала плантацияларида бошқа экинлар орасида масалан соя, буғдой, ғўза маккажўхори ва бошқалар;
  • истироҳат боғлари, йўллар, трассалар,темир йўл четларида;
  • кафе, дўконлар, янги қурилган иншоатлар атрофида 4-5 метр узоқликда.

Касалликларга, паразит, хашаротларга чидамлилиги

Касалликларга ва ҳашаротларга чидамлилик Павловния плантацияларини яратишда энг муҳим кўрсаткичдир. Дала синовлари натижаларида 7 йил ўстирилган Шан Тонг навли дарахтларда касалланиш даражаси Павловниянинг бошқа турларига нисбатан паст эканлиги кузатилган. Павлониянинг Шан Тонг нави паразит-ҳашаротлар: барг тўкувчи, ёғоч қурти, ерости ҳашаротларига қарши бошқа турларга нисбатан чидамлилигини кўрсатган.

Қурғоқчиликка ва совуққа юқори чидамлилик

Павловния навлари селекциясида табиий шароитга чидамлилик энг муҳим кўрсаткичдир. Шан Тонг навининг 4 йиллик дарахтлари Хитойнинг ёзда ҳаво ҳарорати +42°С даражагача етадиган Шеннан вилоятида 63 кун ёмғир бўлмаган бир шароитда нормал ривожланиб ўсганлиги тажрибаларда аниқланган. Айнан шу ўсимликлар -20°С даража совуқ ҳароратга ҳам бардош берган.

Кесилгандан кейинги тез қайта ўсиш хусусияти

Дарахтнинг асосий танаси кесилгандан кейин павлония дарахтининг регенерация жараёни 100% самара билан ўтади. Ҳар гал навбатдаги кесишдан кейин Шан Тонг навининг етилиш босқичига ўтиш даври қисқариб боради. 2 марта кесилган дарахтлар бир марта кесилганларига қараганда 1 йил эрта етилади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

 

 

павловния
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Токни халқалашнинг узумга фойдаси

27.02.2019

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

02.08.2021

Уй шароитида мандарин етиштириш

05.12.2020

Қишга узум сақлаш усуллари

01.12.2018

Иссиқхонада лимон кўчати қандай экилади?

12.03.2020

Олхўри меваси навлари

15.08.2018

Токларни кесиш муддатлари, техникаси ва усуллари

03.04.2019

Анор мевасини қишга сақлаш бўйича тавсиялар

24.10.2020

Мевали дарахтлар гулларини баҳорги совуқлардан асраш бўйича тавсиялар

08.04.2020

Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

12.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.