Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Бройлер жўжаларни гўштликка боқиш

Муаллиф Агроном 03.04.2020
Бройлер жўжаларни гўштликка боқиш

Гўшт учун бройлер жўжаларини ўстириш муҳим соҳа ҳисобланади. Бунинг учун дурагай, тез ўсиш қобилиятига эга, озиқадан самарали фойдаланадиган жўжалар керак. Дурагай бройлер жўжалари 8 ҳафталикда 1,5-1,7 кг тирик вазнга эришади. Бройлер жўжалари 1 кг вазн қўшиши учун ўртача 2,2-2,6 кг озиқа сарфланади. Жўжалар йирик ва кичик корхоналарда қалин тушамалар устида ўстирилади. Бройлер жўжалари тўшамалар устида 1м² юзада 12-20 бошдан сақланади. Паррандахонага 1 кунлик жўжалар келтирилгандан кейин 50-56 кундан кейин гўштга сўйилади. Бройлер жўжалари ўстириш хонасида ҳарорат 24-25°C дан паст бўлмаслиги талаб этилади. Ёритиш бутун ўстириш давомида 24 соатни ташкил қилади.

Катта парранда гўшти ишлаб чиқариш корхоналари берк доирада ишлайди. Улар инкубация тухумини олишдан бошлаб, тайёр гўшт маҳсулотини сотишгача бўлган жараённи қамраб олади. Бундай хўжаликларда 4-5 марта жўжа боқилиши назарда тутилади. Ота-она галаси йил давомида ишлаб чиқарилиши лозим бўлган бройлер гўшти ҳажмидан келиб чиқади. Бунда яна албатта ота-она зотлардан биттасида оқ туснинг доминантлигига эътибор берилади. Чунки оқ тус бройлер гўштининг товар хусусиятини таъминлайди. Ота-она галаси ерда сақланади, маълум қаторга мансуб 150 кунлик паррандалар гуруҳланади. 2м² майдонга 7 та товуқ жойлаштирилади. Ҳарорат 15-18°C, нисбий намлик 60-70% бўлади. Ёш мокиёнлар 210 кунлигида вояга етган товуқлар тоифасига ўтади. Ота-она галаси учун ёш жўжалар жинси бўйича ажратилиб, асллари ўстиришга қолдирилади.

Бройлер жўжалар 70 кунликдан бошлаб 250 ккал энергия ва 16% хом протеинга эга омихта ем билан озиқлантирилади.

Ёритиш 24 соатдан 8 соатга туширилади, натижада жинсий балоғат ёшига етиш бироз орқага сурилади. Асосий галага ўтказишда яна баҳоланиб, талабга жавоб бермайдиган паррандалар пучак қилинади.

Бройлер жўжалари асосан ерда 10000-20000 бошдан қилиб боқилади. Шунинг учун кенг товуқхоналарда махсус жиҳозлари ўрнатилиб, жараёнлар механизациялашган ва қисман автоматлашган бўлади. Улар бункерли озиқа тарқатгич, озиқа тарқатиш йўлаги, вакуум сўғоргич, силиндрсимон осма охурлар, электр брудердар ва улар тўсиқлар билан таъминлаган.

Янги жўжалар олишдан олдин бино обдан тозаланиб, дезинфексия қилиниб, юзасига сундирилган оҳак сепилади ва 12-15 см қалинликда текис қилиб тушама солинади. Ўстириш давомида 1 бош бройлер учун 2,2-2,5 кг тўшама сарфланади. Ҳар бир паррандахона бир кунда бир кунлик икки жинсдаги жўжалар билан тўлдирилади. Бройлерларни жойлаштириш уларнинг ёши ва вазнига қараб 1 м² ерга 13-14 бошни ташкил қилади. Ҳар бир брудер тагига 500 жўжа қўйилади. Брудер атрофига 40 см баландликдаги тўсиқлар ўрнатилади. Шундай қилганда 1-ҳафта жўжалар тўлиқ исситгич тагида бўлади. Биринчи беш кунликда ҳарорат 26-25°C, брудер тагида эса 33-35°C, кейинчалик у секин пасайтириб борилади ва ўстириш охирида 18°C бўлади. Брудерлар 3-4 ҳафтада фойдаланилиб кейин учириб қўйилади. Дастлабки 3-4 кун жўжаларга майин ем берилади, кейин кичик охурлар олиниб катта охурлар қўйилади.

Жўжалар осма сув охурларидан фойдаланишга ўрганади. Икки ҳафталигидан бошлаб жўжалар озуқа тарқатгичлар ёрдамида озиқлантирилади.

Бунда бир бройлер жўжасига 5-6 см ем ва 3-4 см сув охур узунлиги ажратилади. Республикамизда бройлер жўжалари 63 кунликгача ўстирилади. Жўжа гўшти ишлаб чиқариш самараси уларнинг қанчалик жадал ўсишига боғлиқ. Шунингдек бройлер жўжаларни ўстиришда асосий эътибор озиқлантиришга қаратилиши керак. Озуқа тўлақийматли бўлиши ва ҳар доим охурларда туриши керак.

Манба: «Чорвачилик асослари», И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров

[print-me]

бройлер
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Товуқ боқиш сирлари

08.03.2018

Қиш фаслида товуқ тухуми нега камаяди?

23.12.2020

Товуқлар маҳсулдорлигини ошириш

09.02.2020

Куркаларни гўшт учун жадал усулда боқиш

29.10.2020

Товуқларнинг ломан браун зоти

25.11.2018

Юртимизда кўпайтириладиган кабутар зотлари

27.04.2020

Беданаларда учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш

09.01.2020

Ўзбекистонда кўпайтириладиган ғоз зотлари

04.04.2019

Бройлер жўжаларни боқиш учун зарур шароитлар

05.05.2020

Сесарка жўжаларини ўстириш

07.02.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.