Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қурбонлик қилиш қоидалари

Муаллиф Агроном 21.08.2018
Қурбонлик қилиш қоидалари

Аллоҳ таолонинг бандаларига ато этган неъматлари чексиз ва беҳисобдир. Мазкур беадад неъматлардан бири эса ўз бандаларига савоб захираларини бойитиб олишлари учун тақдим этган ўзига хос эзгулик ва яхшилик мавсумларидир. Ҳақ таоло Ўзининг илми азалийсида инсон зотининг заифлиги, гуноҳлар чангалига тушиб қолишга мойиллигини билган, уларга гуноҳлари ўчирилиб, ажру савобларининг қат-қат орттириб берилишига сабаб бўладиган махсус мавсумлар инъом этди. Ана шундай эзгулик мавсумларидан бири зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги ҳамда унда амалга ошириладиган қурбонлик амалидир.

Қурбонлик қилишда кишининг ўзи ва оила аъзоларига байрам кунида кенгчилик яратиш, ночор мусулмонлар орасида раҳм шафқат ва муҳаббат уруғларини экиш, қалбларга сурур ва шодлик олиб кириш каби бир қатор эзгу ишлар мужассамдир.

Қурбонлик учун чорва ҳайвонлари сўйилади. Улар: туя, сигир ва қўйдир. Бунда уларнинг эркак ва урғочи жинслари тушунилади. Қўй деганда эчкилар ҳам назарда тутилади. Демак, туя, сигир, қўй ва эчкилар қурбонликка яроқли ҳайвонлар ҳисобланади. Шунингдек, буқаларнинг буйвол деб аталувчи айрим турлари ҳам қурбонлик қилиниши жоиз.

Қурбонлик қилинувчи ҳайвоннинг шаръан эътиборли бўлган ёшга кирган бўлиши шартдир.

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Фақат мусиннани сўйинглар. Илло, агар бу иш сизларга қийин келса, қўйдан жазаъ бўлганини сўйсангиз ҳам бўлаверади». «Мусинна» деб туя, мол, қўй ва эчкилардан «саний» ёшига тўлганларига айтилади.

Юқоридаги ҳадисга биноан, туя, сигир ва эчкидан фақат «саний» ва ундан юқори ёшда бўлганларигина қурбонликка яроқли ҳисобланади. Қўйдан эса «жазаъ» ва ундан юқориси қурбонликка ўтади. Демак, туянинг «саний»си деб туғилганига 5 йил тўлгани айтилади. Сигир ва буқанинг «саний»си эса туғилганига 2 йил тўлгани бўлади. Қўй ва эчки эса 1 йилда «саний» бўлади. Қўйдан «жазаъ» бўлгани туғилганига 6 ой тўлиб, еттинчи ой кетганидир. Шунга кўра, туя (қамарий йил бўйича) 5 ёшга кирган бўлиши, сигир ва буқалар 2 ёшга тўлган бўлиши, қўй эса камида 6 ойлик бўлган бўлиши талаб этилади.

Жонлиқ қурбонликнинг дуруст бўлишига монеълик қилувчи айблардан саломат бўлиши керак. Модомики, қурбонлик Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш мақсадида амалга ошириладиган иш деб эътибор қилинар экан, бу иш учун энг яхши, энг сара, семиз, соғлом ва айбу нуқсонлардан холи бўлган жониворни танлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, қурбонлик учун сўйиладиган жонивор албатта ҳалолу покиза молдан бўлиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло хуш ва покизадир, фақат хуш ва покиза нарсаларнигина қабул қилгай.

Уламолар қуйидаги сифатга эга бўлган жониворларнинг қурбонликка ярамаслигини айтадилар:
  • Шапкўр жонивор;
  • Кўзи кўр жонивор;
  • Оқсоқлиги билиниб турадиган даражада оқсоқ жонивор;
  • Бир оёғи кесилган жонивор;
  • Касаллиги кўриниб турган касал жонивор;
  • Оёқда туролмайдиган даражада қилтомоқ бўлиб қолган, мажолсиз жонивор;
  • Қулоғининг ҳаммаси ёки бир қисми кесилган жонивор;
  • Шоҳи кесиб ёки суғуриб олинган жонивор. Аммо ўзи шоҳсиз туғилган бўлса, қурбонликка ярайди;
  • Бурни кесиб олинган жонивор;
  • Думи кесиб ташланган жонивор. Аммо ўзи думсиз яратилган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Гарчи айрим уламолар буни ножоиз санаган бўлсалар ҳам;
  • Думбаси кесиб олинган жонивор.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қурбонликка сўйиладиган жонивор ўзига озор етказадиган, семириб ёғ бойлашига монеълик қиладиган ва баҳосини туширадиган барча айб-нуқсон ва касалликлардан холи бўлиши керак. Салафи солиҳлардан нақл қилинганки, улар қурбонликка сўйиладиган жониворнинг ҳар қандай каттаю-кичик айблардан холи бўлганини танлар эдилар. Агар жониворда биронта арзимас айб топилса ҳам, уни қурбонлик қилишни кариҳ кўрардилар.

Манба: sof.uz

[print-me]

қўй
0
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Аралашмали силос тайёрлашнинг афзалликлари

07.02.2020

Туя боқиш сирлари ва фойдаси

11.08.2018

Чорва молларини ташиш қоидалари

03.05.2021

Аҳоли хонадонларида қуён боқиш ва парваришлаш

16.05.2020

Романов зотли қўйларнинг маҳсулдорлиги

19.02.2020

Итларнинг чумка касаллиги белгилари ва даволаш

20.01.2020

Қуёнлар билан муомала қилиш қоидалари

02.03.2020

Қорамоллар подасини тўлдиришда ғунажинлардан фойдаланиш

11.03.2020

Чорва моллари боқиш

04.03.2018

Қўй ва эчкиларнинг бўғозлик белгилари

24.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.