Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ёнғоқ етиштириш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 17.08.2018
Ёнғоқ етиштириш бўйича тавсиялар

Ёнғоқ кўчатларини кеч кузда қишки совуқлар тушишидан олдин экиш яхши натижа беради. Чунки бу кўчатларнинг илдизи тупроқ билан яхши бирикиб, баҳор келиши билан осон ва яхши кўкаради. Баҳорги экиш ишларини эса эртароқ бажарган маъқул ҳисобланади.

Ёнғоқ республикмизнинг деярли барча ҳудудларида ўстирилади. Ёнғоқнинг илдизи 4-5 м дан ҳам чуқурроққа кириб боради. Шунинг учун денгиз сатҳидан 1800 м баландликда жойлашган қуруқ тупроқларда ҳам бемалол ўсади. Ёнғоқнинг илдизи одатда шох-шаббасининг ҳажмига мос келади яъни у эгаллаган кенгликда тарқалади.

Ёнғоқ етиштириш учун Тошкент вилоятининг Паркент, Бўстонлиқ, Оҳангарон туманлари, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Китоб туманлари, Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Денов туманлари, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол, Зомин туманлари ва бошқа вилоятларнинг тоғли ва тоғ ёнбағирларидаги ҳудудлари энг мақбул ерлар ҳисобланади.

Ёнғоқ боғлари яратишдан олдин имкон бўлса ерни 50-60 см чуқурликда плугланиб, текисланиб, ишлов берилади. Сўнгра кўчат оралари қандай бўлиши режаланиб, кўчатлар экилади.

Бунда кўчат учун 50-60 см бўлган чуқурчалар қазилади. Кўчат ораларидаги масофа 10×10,10×8,8×8 каби бўлиши мумкин. Баъзи пайвандланган ва секин ўсувчи навларни эса 6×8 схемада ҳам екиш мумкин.

Кузда кўчатлар экилгандан сўнг, ёш кўчатлар илдизини қишки совуқлардан ҳимоя қилиш учун ниҳол атрофига чириган гўнг солиб, мулчалаб қўйилади. Дастлабки йилларда асосан илдизи жадал ривожланиб, 4-5 м га етади. Ён илдизлари эса попук илдизлардан иборат. Шунинг учун ёнғоқ кўчатини 2-3 жойга кўчириш яхши эмас.

Ёнғоқ ўсиши учун ўта кўп эътибор талаб этмайди. Шунинг учун уни тошлоқ ерларда ҳам ўстириш мумкин. Ёнғоқ дарахтининг эртапишар навлари 2-3 йилда, баъзилари эса кечроқ 8-10 йилда ҳосилга киради. Пайвандланган навлари эса олдинроқ 4-5 йилда ҳосил бера бошлайди.

Кучли ўсувчи навларнинг бўйи 25-30 метргача, юғонлиги эса 1,5-2 метргача боради. Ёнғоқ апрел ойининг охири ва май ойининг бошларида гуллайди. Асосан четдан чангланади. Чунки, баъзи бир навларда оталик гуллари олдинроқ, оналик гуллари эса кейинроқ ривожланади. Баъзи навларда эса бунинг акси кузатилади.

Ёнғоқ дарахти –25°С совуққа бардош беради. Ҳаво ҳарорати бундан тушиб кетган ҳолда эса шох ва новдаларини совуқ уради.

Баъзи йиллари совуқ уриши натижасида дарахт танасининг қалин қисми ва юғон шохларигина омон қолиши мумкин. Бундай йилларда қуруқ шохчаларни кесиб ташлашга шошилмаслик керак. Чунки, саратонгача янги новдалар ўсиб чиқади. Кейинги йилдан бошлаб бу новдалардан ҳосил олиш мумкин. Совуқ урган новдалар ўсмайди, ўсганда ҳам шу йилда мева қилмайди.

Ёнғоқ узоқ умр кўрувчи мевали дарахт ҳисобланиб, 400-500 йил умр кўради. Мўл ҳосил берганда бир тупидан 150-200 кг ва ундан ҳам ортиқ ҳосил олиш мумкин. Ёнғоқзорларга ҳар йили соф ҳолдаги 90-120 кг азот (баҳорда), 60-90 кг фосфор ўғитлари (кузда) солиниши керак. 2-3 йилда эса гектарига 30-40 т гўнг солиш ҳам мумкин. Суғориладиган майдонларда ўсув даври давомида 6-7 марта суғорилади. Ҳосили август-сентабр ойларида йиғиб олинади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

ёнғоқ
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қишга узум сақлаш усуллари

01.12.2018

Японияликлар Булоқбоши майизига харидор

12.12.2019

Мевалар пўстлоғи нега дағаллашади?

07.11.2020

Олма етиштириш бўйича тавсиялар

14.03.2018

Олхўри меваси навлари

15.08.2018

Ҳурмо қачон мўл ҳосил беради?

21.02.2019

Шафтоли мевасини узоқ масофага сифатли етказиш

31.01.2019

Анор экиш ва парваришлаш

15.03.2018

Анор мевасини қишга сақлаш бўйича тавсиялар

24.10.2020

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

05.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.