Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ёш дарахтларни пайвандлаш

Муаллиф Агроном 11.01.2020
Ёш дарахтларни пайвандлаш

Маълумки, ҳамма мевали дарахт кўчатлари асосан куртак пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади. Ҳўш томорқа боғларида ёввойи, пайвандланмаган ёки пайванд тагдан чиққан ёввойи новдалар ҳисобига тикланган дарахтларни маданийлаштириш учун нима қилиш керак? Илмий тажрибалар ёрдамида аниқландики, дарахт қанчалик ёш бўлса, шунчалик пайвандни яхши олади. Уруғли меваларга қилинган пайвандлар данакли меваларга нисбатан яхши тутади.

Олма дарахтлари 15-20 ёшгача пайвандни яхши қабул қилади. Бундан кейинги йилларда эса пайванд тутиш нисбати анча камаяди. Пайвандлаш 1-2 ёшдаги ёввойи мева дарахтларини маданийлаштириш учун яхши натижа беради. Бир туп ёш дарахтга бир неча дона кўзни куртак қилиш мумкин. Куртак пайванд қилинадиган новдаларнинг йўғонлиги 8-10 мм дан кам бўлмаслиги, пўстлоғи яхши кўчиши керак. Бунинг учун олдиндан пухта тайёргарлик кўрилади. Бир йиллик новдалар ёш дарахларнинг четроғида жойлашган бўлиши керак. Чунки дарахтнинг ўрта қисмидан ўсиб чиққан новдаларга пайванд қилинса, улардан ўсиб чиққан маданий новдалар она дарахт шох-шаббасини ҳаддан ташқари қалинлаштириб юборади. Бунинг натижасида уларга тўғри шакл бериш қийинлашади. Шунга йўл қўймаслик учун, дарахт шох-шаббасининг четки томонида жойлашган сўрхил бир йиллик новдаларнинг асосий шохига 3-5 см жойлашган (тирсак бериб, қисман эгилиб ўсган силлиқ) қисмига куртак пайванд қилинади.

Куртак пайванд қилишдан олдин шохчалардаги ортиқча новдалар ток қайчиси ёрдамида чўгиртаклардан тозаланади. Дарахт пўстлоғи кўчишини осонлаштириш мақсадида 3-4 кун олдин суғорилади.

Ўткир боғ пичоғи ёки пайванд пичоғи ёрдамида бир йиллик новда танасида “Т” шаклида кесик ўйилади. Сўнгра кетма-кет бир йиллик сўрхил новдалардан куртак кесилиб пайванд қилинади.

Куртак пайванд «Т» ҳарфига ўхшаш кесикка қўйилгандан кейин пешма-пеш полителин лентаси ёрдамида бойланади. Бунда куртакни боғланадиган плёнка тагида қолиб кетишидан сақлаш керак. 12-14 кун ўтгач пайванд қилинган куртаклар тутган тутмаганлиги кўздан кечирилиб чиқилади. Одатда яхши тутган куртаклар кўм-кўк рангда бўртинқираб туради, барг банди қўл тегизилиши билан ерга тушиб кетади. Тутиб қолган куртакларнинг боғлоғичи бўшатилади. Аммо бутунлай олмасдан бўшатибгина қолдириш мумкин.

Шуни ҳам қайд қилиб ўтиш керакки, ҳаваскор боғбонлар хоҳишига қараб бир дарахтга бир неча нав дарахтлардан қаламча тайёрлаб куртак пайванд қилиш мумкин. Масалан, томорқада маданийлаштирилган Розмарин ёки Тошкент боровинкаси ўсаётган бўлса, уларнинг шохларидаги бир йиллик новдаларга август ойида Ренет Симеренко, Ред делишес, Нафис, Қандил синаб пайванд қилиш мумкин. Битта дарахтда бир неча олма навларини пайванд қилиб ўстириш мумкин. Масалан, кечпишар Розмарин дарахт новдаларига июл ойида пишадиган ёки август-сентябр ойларида пишадиган олма навларини пайванд қилиш мумкин.

Томорқаларда олма, шафтоли, беҳи ва ўрик каби хар ҳил муддатларда пишадиган навларни пайванд қилиш мумкин. Бундай пайвандлашни гулдаста пайвандлаш ҳам дейилади.

Шундай қилинганда мева дарахтлари бири иккинчисини яхши чанглатади. Ҳосили бўлиқ ва сифатли бўлади. Лекин дарахтлардаги хар ҳил пишадиган олма, нок, беҳи ва ўрик навлари бир муддатда гуллайди.

Бир дарахтда бир неча ёнғоқ навлари бўлишига эришилганда, ёнғоқ навларининг гуллаши яхши ва ҳосил кўп бўлади. Дарахтдаги пайванд қилинган навларнинг бир даврида ёппасига гуллашига эришиш керак. Ёнғоқ дарахтида ота гуллари эртароқ ёки она гули кечроқ гуллаши натижасида гуллар яхши чангламайди. Натижада ёш ғурралар тўкилиб кетади. Албатта дарахтларда гуллар ғуррага айланишида ота ва она гуллари бир даврда етилиб гуллайдиган мева дарахтлари танлаб экилиши керак. Дарахтлар 8-10 ёшга кириб қолган бўлса, шох-шаббалари албатта йўғонлашади. Уларни куртак пайванд қилиш қийинлашади. Шунинг учун бундай дарахтларни март-апрел ойларида пайванд қилиш тавсия қилинади. Искана пайванда қадимдан қўлланиб келинади. Боғбонлар бу соҳада тажрибага эгалар.

Манба: mygarden.uz

[print-me]

11
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

02.08.2021

Анор дарахтларини ўғитлаш бўйича тавсиялар

24.03.2020

Кузда бажариладиган боғ ишлари

16.10.2020

Ток кўчатлари қандай тайёрланади?

31.08.2018

Хурмо меваси навлари

16.08.2018

Хандон писта етиштириш

01.06.2020

Терак экиш ва парваришлаш

07.05.2020

Боғларни зараркунандалардан ҳимоялаш

27.03.2020

Лимон дарахти гуллари тўкилиб кетиши сабаблари

22.01.2019

Учқора майизини етиштиришнинг нозик жиҳатлари

20.09.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.