Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Буқа боқиш сирлари

Муаллиф Агроном 20.03.2018
Буқа боқиш сирлари

Зотни танлаш. Семиртириш учун аввало, гўшт йўналишидаги зотдор сигирлардан олинган буқачаларни танлаш лозим. Уларни қисқа муддатларда семиртириб, сифатли ва кўп миқдорда гўшт олишга эришилади. Бўрдоқичиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидан ёш зотдор буқачаларни сотиб олиш ишончли ҳисобланади.

Парваришлаш. Ёш буқачаларни 14-18 ой давомида боқиб, уларнинг вазнини 400-450 килограммга етказиш мумкин. Бунинг учун буқаларни кўк ўт, силос, сенаж, пичан, илдизмевалилар, дон, пахта шулхаси ва беда билан озиқлантириш керак. Бу озуқаларнинг кўпи томорқанинг ўзидан чиқади.

Кўк ўт мол организми учун энг афзал ва қимматли озуқа ҳисобланади. У енгил ҳазм бўлади ва организмга яхши сингади. Вояга етган қорамолга бир кунда 70 килограммгача кўк ўт бериш мумкин.

Силос қишки даврда буқа учун энг арзон ва тўйимли озуқадир. У ёввойи ўтлар, маккажўхори, кунгабоқар ва бошқа ўсимликлар поялари, илдизмеваларни майдалаб, бир-бири билан аралаштирилиб тайёрланади. Вояга етган буқага кунига 40 килограммгача силос берилади.

Пичан томорқада ўстирилган беда ва ўтлардан тайёрланади. Улар гуллаш бошланган пайтда ўриб олинса тўйимли бўлади. Молларга бир кунда 10–12 килограмм пичан берилади.

Сенаж-қорамол учун қимматли озуқадир. У томорқадан чиқадиган беда ва дуккакли экин пояларидан тайёрланади. Илдизмевалилар – қанд ва хашаки лавлаги, сабзи, турп – молга кузда ва қишда 15-30 кг.гача майдалаб берилади.

Терт ем (кепак, кунжара, дон майдалари) ва дағал озуқанинг аралашмаси. Сомон ва хашак сувда 2-3 марта ювилиб, 25% гача ем ва мол бошига 30 грамм ош тузи қўшилгач, яхшилаб аралаштирилади. Кейин илиқ сувда 10-12 соат ивитиб қўйилади. Битта молга 5-6 кг. берилганда жуда иштаҳа билан ейди ва тезда ҳазм қилади.

Донли озуқалар: арпа, сули, нўхат, маккажўхорининг донлари молларга майдалаб ёки янчиб берилади. Буқа яхши ва тўғри боқилса, унинг кунлик вазн ўсиши 800–1200 граммга кўпаяди.

Манба: agro.uz

[print-me]

буқа боқиш
7
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қуёнлар билан муомала қилиш қоидалари

02.03.2020

Қўйларни қочириш учун мақул фурсат

29.12.2019

Соғлом бузоқ олиш ва сақлаб қолиш

17.12.2019

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

12.08.2018

Отларни озиқлантириш техникаси

03.02.2019

Сигирлар сут маҳсулдорлиги нималарга боғлиқ?

08.06.2020

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

12.06.2020

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Қўйчиликда баҳорги ветеренария тадбирлари

29.03.2020

Туя боқиш сирлари ва фойдаси

11.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.