Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Олма етиштириш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 14.03.2018
Олма етиштириш бўйича тавсиялар

Олма дунёдаги энг кўп етиштириладиган мева ҳисобланади. Унинг 7500 дан ортиқ тури мавжуд. Олмани пўсти билан еган маъқул, чунки барча фойдали моддалар пўст остида йиғилади. Олма пўчоғида овқат ҳазм қилинишини яхшиловчи целлюлозалар кўп. Олма қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Шунингдек олма меваси суяк ва тишларни мустаҳкамлашда, шунингдек, саратоннинг олдини олишда яхши фойда беради.

Олма кўчатларини ноябр ойида ёки феврал ойининг охири, март ойининг бошларида экиш мақсадга мувофиқ.

Олма кўчатларини экиш учун ер майдони кузда маҳаллий ва минерал ўғитлар билан тўйинтирилади. Ерга гектарига 6-10 т гўнг, чиринди ҳамда 2-2,5 т фосфор солиниб плугланади. Олма кўчатларининг кенг тарқалган навлари – Симиринко, Голден, Беш Юлдуз, Розмарин, Тошкент Боровинкаси, Тилла олма, Самарқанд аълоси, Нафис ва бошқалар. Олманинг кучли ёки кучсиз ўсиши пайвандтагига боғлиқ, шунинг учун боғ яратишда кўчат пайвандтагига алоҳида эътибор бериш керак.

Кўчат экиш учун кўчат илдизи ўлчамига нисбатан анча кенг бўлган чуқурчалар ковланиб, ҳар бир кўчат учун 300-400 г фосфор, 30-40 г калий ва 6-8 кг чириган гўнг унумдор тупроқ билан аралаштириб солинади. Кўчат илдизини янги мол гўнги ва тупроқ билан 1:1 нисбатда аралаштириб тайёрланган лойқага ботириб олиниб сўнгра ўтқазилади ва тупроқ тортилади. Шундан сўнг чуқурга тўлдириб сув қуйилади. Кўчатнинг пайвандланган қисми ердан 4-5 см баландроқ қилиб экилади. Кучли шамоллар бўлиб турадиган ҳудудларда кўчатнинг пайвандланган жойи шамол йўналиши билан бир хилда қилиб ўтқазилади.

Чуқурчалардаги тупроқ чўккандан сўнг яна тупроқ солиб тўлдирилади. Кўчатлар яхши тутиб олгунига қадар тупроқ намлигига қараб тез-тез суғориб турилади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

олма
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда кўп етиштириладиган олма навлари

25.04.2020

Анжир меваси етиштириш бўйича тавсиялар

14.06.2020

Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш

08.05.2020

Қиш чилласида боғларда бажариладиган тадбирлар

06.02.2019

Интенсив боғ қандай бўлади?

25.08.2018

Жийда меваси фойдаси ва етиштириш сирлари

16.11.2018

Ток кўчатлари қандай тайёрланади?

31.08.2018

Қишга узум сақлаш усуллари

01.12.2018

Иссиқхонада лимон кўчати қандай экилади?

12.03.2020

Мевали дарахтларни эрта баҳорда буташ

09.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.