Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон сарҳил мева-сабзавотлари учун янги ташқи бозорлар очилмоқда

Муаллиф Агроном 06.06.2020
Ўзбекистон сарҳил мева-сабзавотлари учун янги ташқи бозорлар очилмоқда

Маълумки, экспорт иқтисодий ривожланишнинг муҳим воситаларидан биридир. Шу муносабат билан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси доимий равишда ташқи бозорларга чиқиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт  географиясини кенгайтиришга кўмаклашмоқда.

Йил бошидан буён инспексия томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Икки йил ичида Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Миср каби мамлакатларга 78 турдаги мева ва сабзавотлар учун карантин рухсатномаси олинди.

Бугунги кунда, COVID — 19 коронавирус пандемиясига қарамай, инспекция томонидан:
  • Таиланд ва Индонезияга – гилос;
  • AҚШга – узум ва қовун;
  • Мисрга – анор, олма ва олхўри;
  • Ҳиндистонга – анор ва олма;
  • Корея Республикасига – узум;
  • Хитойга – нектарин, олхўри ва ўрик.
  • Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 та маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди.

Бошқа давлатларга ҳам шу каби қатор маҳсулот турларини экспорт қилишда фитосанитария рухсатномаларини олиш устида музокаралар олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки, қуритилган аччиқ қалампир ва лимонни Хитой Халқ Республикасига экспорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги протоколлар имзоланиш босқичида. Шунингдек, Ҳиндистонга узум экспорти учун рухсат олиниши кутилмоқда.

Қатор музокаралар натижасига кўра, инспекция томонидан Хитой учун гилос қадоқлаш корхоналари сони 11 тага, Корея Республикаси учун  6 тага оширилди.

Россия Федерациясига сарҳил мева ва сабзавотларни экспорт қилишда ўзбекистонлик экспорт қилувчиларга янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўздавкарантин инспекцияси томонидан фитосанитария назорати соддалаштирилган холда назорат пунктлари рўйхати 22 тага кўпайтирилди.

Манба: karantin.uz

[print-me]

1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Сирдарёда кунига 100 тоннагача пахта териш қувватига эга...

01.10.2019

Сирдарёда агросаноат кластери ташкил этилади

22.06.2019

Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2019» кўргазмаси бўлиб ўтади

06.03.2019

Қишлоқ хўжалиги вакиллари шахсий транспортда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши...

17.04.2020

Ўзбек олимлари томонидан қорамолларнинг янги Водий типи яратилди

13.12.2018

Арманистонда филлоксералар ҳужуми кузатилди

31.07.2019

Томорқасига экин экмаган фуқаролар ер солиғини оширилган ставкада...

09.04.2020

Қашқадарёда қовун пишиб етилди

14.05.2020

Интенсив боғлар ва иссиқхоналар аҳолига лизингга берилади

03.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.