Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Ўрик меваларини қуритиш технологиялари

Муаллиф Агроном 03.11.2020
Ўрик меваларини қуритиш технологиялари

Ўзбeкистонда ўрик асосан мeвасини янгилигида истeъмол қилиш, қуритиш ва консервалаш учун экилади. Қуритиш икки хил: табиий ва сунъий йўл билан олиб борилади. Маҳсулотларни очиқ ҳавода сувсизлантириш табиий қуритиш дейилади. Бу жараён узоқ вақт давом этади.

Озиқ-овқат саноатида маҳсулотларни қуритишда сунъий усулдан ҳам фойдаланилади. Бу жараён махсус қуритиш қурилмаларида олиб борилади. Республикамиз иқлим шароитининг ҳарорати юқори, ҳаво намлиги паст бўлиши мева ва узумни офтобда қуритиш учун жуда қулай бўлиб ҳисобланади. Офтобда қуритилган маҳсулот, сунъий қуритилганига нисбатан сифати бўйича жуда юқори баҳоланади.

Сақлаш ва қуритиш жараёнида маҳсулотларни қорайишдан ҳимоялаш учун сульфитация қилинади. Маҳсулотларни
сульфитация қилиш учун 0,1-0,5% ли натрий сульфит (Nа2SO3), натрий бисульфит (NаHSO3) ёки натрий пиросуль-
фит (Nа2S2O5) эритмаларига 2-3 минут давомида ботирилади. Маҳсулотлар сульфитация қилинганда рангги ва аскорбин кислота миқдори яхши сақланади.

Ўрикни қуритиш усулларига қараб ундан туршак, курага ва қайса олинади.
  • Туршак тайёрлаш. Туршак — данаги билан қуритилган ўрикдир. Туршакни қуритиш — ҳосилни узиш, ташиш, сақлаш, навларга ажратиш, калибровка қилиш, ювиш, қайноқ сувга ботириб олиш, дудлаш, қуритиш, намини бараварлаш, идишларга жойлаш ва сақлашдан иборат. Ўрик, ўз навига хос ранг ва шаклга кирган, эти етарли даражада тиғиз бўлган даврда узилади. Очиқ жойда қуритиш 3-4 кун давом этади. Кейин ўрик сояга олиниб штабелларга тахланади. Шу ҳолда яна бир неча кун қуритилади. Ҳаммаси бўлиб қуритиш 8-10 кун давом этади. Меваси бир текис қуриб, пўсти ажралмайдиган бўлганда қуритиш тугалланади. Сиқилиб бир-бирига ёпишиб қолган мевалар осонгина ажралади. Аммо подносда меваларни бир текисда қуритиб бўлмайди. Туршакнинг 75-80% ида намлик 15-17% ни ташкил қилса, у обдон қуриган бўлади.
  • Қайса тайёрлаш технологияси. Қайса — данагини олиб, қуритилган ўрикдир. Уни тайёрлаш усули туршакникидан фарқ қилмайди. Масалан, мевалар подносларда дудланган қуритиш майдонига қўйилади ва улар бир-икки кун туриб яна очиқ майдонда сақланади. Бир-икки кундан сўнг улар ағдариб, данаги олингач, оғзи ёпиб қўйилади. Бир кундан кейин поднослар штабелга олинади ва мевалар сояда қуритилади. Бундан кейинги ишлар туршак тайёрлашдан фарқ қилмайди. Қайса
    8-13 кунда етилиб, хом ашёнинг 20-27% и миқдорида маҳсулот олинади.
  • Курага тайёрлаш технологияси. Курага иккига ёриб қуритилган ўрикдир. У йирик мевалардан тайёрланади. Ўрикни териш, ташиш, сақлаш, навларга ажратиш ва ювиш туршак тайёрлашдан фарқ қилмайди. Яхшилаб ювилган ўрик чизиғидан иккига ажратилиб данаги олинади. Бу иш қўлда бажарилади. Курага 5-7 кунда обдон қуриб бўлади. Уни қўлга олиб эзиб кўрганда синмайдиган, пўсти ва эти қайишқоқ бўлса, тайёр ҳисобланади. Унинг нами 18 фоиздан ошмаслиги керак. Ҳўл мевадан 19-26% курага олинади.

Ҳозир ҳам қайноқ сувга пишиб олиш, дудлаш, сояда қуритиш каби усуллардан фойдаланмаган ҳолда туршак, қайса ва курага тайёрланмоқда. Аммо бундай маҳсулот жигарранг ва қорамтир бўлади.

Манба: «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали Махсус-сон 2019 йил, ТошДАУ, А.Расулов ассистент, С.Шарипов т.ф.н., доцент

[print-me]

ўрик
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

05.06.2021

Қулупнай меваси фойдали ва зарарли ҳусусиятлари

17.04.2020

Бедана тухумининг фойдали хусусиятлари

09.01.2020

Лимоннинг фойдали хусусиятлари

07.03.2020

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

Ширин қовун танлаш бўйича маслаҳатлар

03.08.2020

Сабзи шарбатининг фойдали хусусиятлари

12.12.2018

Саломатлик учун саримсоқнинг фойдаси

16.05.2020

Туя сутининг фойдали ҳусусиятлари

13.01.2019

Мандарин мевасининг фойдали хусусиятлари

05.12.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.