Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлиб, халқ хўжалигида алоҳида аҳамият касб этади. Чорвачиликдан инсонлар учун зарур озиқ-овқат бўлган сут, гўшт ва тухум маҳсулотлари олинади. Чорва ҳайвонлари ва паррандалари чиқиндилари маҳаллий ўғит сифатида ер унумдорлигини оширишда беқиёс ўрин тутади.
Қўйларнинг қоракўл зоти — жаҳонда энг қадим ва асл қоракўл тери берувчи қўй зоти ҳисобланади. Унинг шаклланиши халқ селекцияси асосида рўй берган
