Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

Муаллиф Агроном 17.09.2021
2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги йиғилиш баёнида Ўзбекистонда 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсуми учун минимал тарифлар эълон қилинди. Унга кўра, қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.

«Жорий йилда етиштирилган пахта хомашёсини нест-нобуд қилмасдан, уюшқоқлик билан қўл меҳнати ва терим машиналари ёрдамида териб олиш чоралари кўрилади. Пахта-тўқимачилик кластерлари, пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликлар ҳосилни қисқа фурсатда йиғиштириб олиш мақсадида белгиланган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилашлари тавсия этилади», дея Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси хабар берди.

Тўқимачилик кластерлари томонидан жалб этилган ишсиз фуқаролардан иборат терим отрядлари раҳбарларига мавсум якунига қадар 2 млн сўмдан меҳнат ҳақи берилади. Шунингдек, терим ишларига 18 ёшга тўлмаган фуқаролар, олий ўқув юртлари талабалари, буджет ва нобуджет ёки хўжалик ҳисобидаги ташкилот ходимларини мажбуран жалб этиш қатъиян ман этилади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Саъдулла Тожиевнинг Uzreport телеканалига маълум қилишича, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг чекка туманларида теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун Республика буджети қўшимча манбалари ҳисобидан 230 сўмдан устама ҳақ тўланиши таъминланади.

Шунингдек, кластерлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда терим пулини мустақил белгилаши, яъни тавсия этилаётган нархлардан юқори миқдорда ҳақ тўлашлари ҳам мумкин.

Маълумот учун, ўтган йили биринчи теримда бир кило пахта учун 1000 сўм, иккинчи теримда эса 1200-1400 сўмдан тўланганди.

Манба: kun.uz

[print-me]

пахта
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган майдонлар ер солиғидан...

12.04.2019

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллади

03.07.2018

Мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликлари хатловдан ўтказилади

22.03.2019

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати янгидан барпо этилади

12.07.2019

Чигирткаларга қарши чоралар кучайтирилмоқда

03.06.2020

Совуқ об-ҳаво мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин

23.02.2021

Бухорода янги эркин иқтисодий зона ташкил этилди

12.07.2018

Ўзбекистонда зайтун кўчатлари ҳосилга кирди

14.10.2019

Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2019» кўргазмаси бўлиб ўтади

06.03.2019

Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик ярмарка ташкил этилади

05.12.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.