Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 11.05.2021
Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар

Салат ўсимлиги илитилган ерларда ва иссиқхоналарда етиштирилади. Иссиқхоналарда кўкат-сабзавотлар асосий экинлар (бодринг ва помидор) экилгунга қадар ёки асосий экин тугагач, эрта баҳорда ёки кеч кузда экиб етиштирилади. Чунки қиммат турувчи иссиқхоналарни кўкат-сабзавотлар билан банд қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Айрим вақтда тезпишар бир йиллик кўкатларни иссиқхоналарда асосий экинларга (бодринг ва помидорга) зичлаштириб экиладиган экин сифатида ҳам етиштириш мумкин. Бунда уларнинг уруғи ёки кўчати асосий экин экилишидан бир неча кун илгари экилиб, 25-30 кун давомида етиштирилади.

Ҳароратга муносабати

Салат барги – совуққа чидамли ўсимлик. У +5°С ҳароратда ҳам ўсади, аммо унинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун мақбул ҳарорат +15 – +20 °С дир. Бошчалар +12 – +14 °С да етиштирилганда анча зич бўлади. Ўсимлик совуққа чидамли. Унинг совуққа чидамсизроқ навларининг тўп барглар шаклланиш фазасида ҳам -5-7 °С каби паст ҳароратга бардош бера олади.

Турли навларнинг совуққа чидамлилиги бир хил эмас. Айрим навлар очиқ ерда қишни ўтказиши мумкин, айримлари ўтказа олмайди. Салатнинг айрим навлари уруғи юқори ҳароратда (+25 – +28 °С дан юқори) униб чиқмаслиги ҳам мумкин. Шу боис уруғ экилганда совуқ сув билан суғориш керак. Уни экинлар билан зичлаштириб экилганда ёруғлик кам тушадиган бўлса, бошлар ҳосил бўлмайди.

Тупроқ шароити

Салат тупроқ ва ҳаво намлигига талабчан, лекин меъёридаги намлик мақбул ҳисобланади. Меъёридан ошиқ намлик ҳам зарарли, бунда пастки барглари чириб, айрим касалликлар ривожланади. Бу эса ҳосилнинг камайишига олиб келади. У тупроқ унумдорлигига талабчан. Чунки тез ўсади, унинг ўсиш даври қисқа, илдиз тизими эса
унча ривожланмайди. Уни чуқур, намни ўзлаштирувчи, юмшоқ, органик моддаларга бой, озиқ моддаларни енгил ўзлаштирадиган қумлоқ тупроқларда етиштириш яхшироқ. Гумусга бой тупроқларда салатни минерал ўғитлар билан озиқлантирилса, айниқса, азотли ўғитларни бериш жуда самарали натижа беради. Салатни битта далага кетма-кет экиш яхши эмас. Такроран яна ўша далага экилса, касаллик ва зараркунандалари кўпайиб кетади. Уни помидор, қовоқдошлар оиласи, ширин жўхори, лавлаги ва сабзи каби сабзавотлар билан алмашлаб экиш мумкин.

Экиш муддати ва усуллари

Ўзбекистонда салат баргининг 3-5 та ҳақиқий барг чиқарган, 20-25 кунлик кўчати асосий жойга, яъни иссиқхоналарга февраль ва апрель ойларида экиб етиштирилади. Парникларда эса у март-июнь ойларида экиб етиштирилади. Енгил плёнкали қурилмаларда қиш олди ва эрта баҳор даврларида экиб ўстирилади. Парникларда баргли салатни навларига қараб 10×10, 15×15 ва 20×20 см масофада экилади. Иссиқхоналарда 4-5 қаторли кичик эгатларга, эгатлар орасини 15-20 см, қаторда ўсимликлар орасини 10-15 см қилиб экилади.

Баргли салатнинг Ўзбекистонда Крупнокочанный, Коҳшоҳ, Фиоретт навлари, Конкорд F1, Лагунас F1, Левистро F1, Саула F1, Хрустящий F1, Айсберг F1 каби дурагайлари экилади. Ромэн – салатини Амплюс Примавера, Аттрокцион, Баллон, Плена, Великие озеро, Зелёный круглый каби нав намуналари иссиқхоналарда етиштириш учун тавсия этилган.

Парваришлаш

Ўсимликларни парваришлаш суғориш, озиқлантириш, эгатлар орасини юмшатиш, бегона ўтларни юлиш ва ягана қилишдан иборат. Салатни камроқ, аммо катта меъёрда суғориш (1 м2 га 2-3 л ҳар 5-7 кунда) керак. Шундан сўнг иншоотни шамоллатиш зарур. Чунки меъёридан ошиқ намгарчилик ўсимликларнинг замбуруғ касалликлари билан зарарланишига олиб келади. Тупроқ намлиги 70-80%, ҳаво намлиги – 60-70% бўлиши керак. Суғорилгандан сўнг, ўсимликлар бир-бирига туташиб кетмасдан эгатлар ораси юмшатилиши зарур. Ўсимлик азотли ва калийли ўғитлар билан икки маротаба озиқлантирилади. Бунда биринчи озиқлантириш кўчат экилгандан сўнг 5-7 кун ўтгач
(10 л сувга 60-80 г аммиакли селитрани эритиб) озиқлантирилади. Иккинчи марта эса биринчи озиқлантиришдан 7-10 кун ўтгач (10 л сувга 40 г аммиакли селитра ва 15 г калий тузини эритиб), озиқлантирилади.

Баргли салатни яганалашни ўтоқ қилиш билан бирга уруғи экилгандан 3-4 ҳафта ўтгач, ўсимликлар орасини 6-8 см қолдириб бажариш ҳамда юлиб олинган ўсимликларни истеъмол қилиш мумкин. Салат ўсимлигининг ҳар хил навларини кичик ҳажмли гидропоника шароитида ҳам ўстириш мумкин. Бу усулда қисқа муддатда сифатли маҳсулот олинади. Аммо ўзига хос харажатларни талаб этади.

Ҳосилни йиғиб олиш

Ҳосил кўчат экилгандан сўнг 30-40 кундан кейин йиғиштирилади. Бунда ўсимлик илдизи билан суғуриб олиниб, силкитиб тупроқдан тозаланади. Сўнг яшикларга зич қилиб жойлаштирилади. Эрта баҳорда маҳсулотни барвақт олиш учун уни кузда ёки эрта баҳорда экилади. Шунда ҳосилни май охири ёки июннинг биринчи ўн кунлигида олиш мумкин. Истеъмолга тайёр баргли салат янги, сувли, яшил, оч-яшил туп баргли, илдиз бўйни 2-3 см, баргларининг катталиги илдиз бўйнидан 8 см ва ундан юқори бўлиши керак. Уни йиғишда ва сотишда сўлиган, дағал ва сарғайган барглари бўлмаслиги керак. Плёнкали иссиқхоналарда унинг ҳосилдорлиги 1 м2 дан 3-4 кг, кичик ҳажмли плёнкали иншоотларда 2-2,5 кгни ташкил қилади. Баргли салатни салқин хоналарда, юқори намликда сақлаш тавсия этилади.

Манба: С.А.Юнусов, «Кўчат сабзавотлар етиштириш» китоби (Агробанкдан 100 китоб тўплами)

[print-me]

кўкат
0
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ловия экиш ва парваришлаш

19.05.2020

Мева-сабзавот сақлаш учун музлатгич қуриш

17.05.2020

Иссиқхонада булғор қалампири етиштириш

13.02.2020

Иссиқхоналарда укроп етиштириш бўйича тавсиялар

05.02.2020

Иссиқхоналарда зараркунандаларга қарши кураш

21.02.2020

Помидор касалликлари ва уларга қарши кураш

10.05.2020

Бодринг касалликлари ва уларга қарши кураш

29.04.2020

Махсар мойли ўсимлигини экиш ва парваришлаш

18.03.2019

Карам етиштириш ва йиғиб олиш

21.07.2018

Помидор куяси келтирадиган зарар

26.10.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.