Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Гилос ҳосилини қушлардан ҳимоя қилиш чоралари

Муаллиф Агроном 03.05.2020
Гилос ҳосилини қушлардан ҳимоя қилиш чоралари

Ҳозирги кунда кўплаб гилос боғларига қушлар томонидан жуда катта талофатлар келмоқда. Боғларнинг жойлашган жойига қараб бу зарар даражаси турлича бўлмоқда. Қушларнинг гала бўлиб боғларга келиши ҳосилнинг ярмигача йўқотилишига олиб келмоқда. Қушлардан боғларни ҳимоя қилиш харажатлари ҳам кўтарилиб бормоқда.

Қушлардан ҳимоя қилишнинг асосий шарти бу боғни қушлар учун ноқулай муҳитга айлантиришдир. Бунинг учун паст частотали товушлар чиқарувчи мосламалардан фойдаланиш қушларни боғлардан узоқлаштиради. Бу усулнинг авфзаллиги қушларнинг нобуд бўлмаслигидир. Бундан ташқари инсонлар учун бундай товушларнинг зарари йўқ ва деярли эшитилмайди ҳам. Ушбу мосламаларнинг баъзилари бургут ва лочин товушларини ҳам чиқара олади.

Қушлардан ҳимоянинг яна бир усули бу жуда баланд овоз берувчи мосламалардан фойдаланишдир. Бундай ускуналар пропан газида ишлайди ва газнинг портлаш товуши натижасида қушлар боғлардан қувилади. Товушларнинг баландлиги 110-120 децибелни ташкил қилади ва қушлар бундан қўрқиб боғдан узоқлашади. Ускунани товуш чиқариш оралиғини 2 дақиқадан 20 дақиқагача бўлган интервалда мослаш мумкин. Бу ускунани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш осондир ва у ҳар қандай иқлим шароитида ишлай олади. Аҳоли пунктларига яқин жойларда баланд овоз чиқарувчи мосламалардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Турли мосламалар орқали қушларни қувишнинг камчилиги бу вақт ўтиши билан қушларни турли товушларга мослашиб қолишидир.

Энг қиммат усуллардан бири эса бу боғни сетка билан ўрашдир. Сеткаларнинг катаклари катта бўлганлиги сабабли ёруғлик ва ҳаво айланишига ҳеч қандай тўсқинлик бўлмайди. Бундай сетканинг катаклари 10-10 мм дан 17х17 мм гача бўлади. Гилос боғларини сетка билан ўрашнинг яна бир асосий авфзаллиги бу мевани дўлдан ҳимоя қилишдир. Баҳорда дўл ёғиши хавфи мавжуд бўлган жойларда гилос боғлари сетка билан ёпиш яхши фойда беради, акс ҳолда дўллар катта зарар келтириши мумкин.

Манба: «Замонавий интенсив гилос боғлари» қўлланмаси, Аброров Ш.

[print-me]

гилос
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда тутзорлар кўпайтирилади

21.01.2020

Ток кесиш ва шакл бериш

27.09.2020

Лимон етиштириш бўйича тавсиялар

18.03.2018

Қишга узум сақлаш усуллари

01.12.2018

Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

12.01.2020

Ёш дарахтларни пайвандлаш

11.01.2020

Кузда бажариладиган боғ ишлари

16.10.2020

Калифорния қалқондорининг олма дарахтларига зарари ва унга қарши...

23.04.2020

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

02.08.2021

Интенсив боғ қандай бўлади?

25.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.