Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Гречиха экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 05.04.2020
Гречиха экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Маржумак (гречиха) ёрмаси тўйимли ва тез ҳазм бўлиши билан ажралиб туради. Унинг оқсилида аминокислоталардан лизин, аргинин кўп бўлади. Шунингдек, дони таркибида фойдали маъданли бирикмалар, темир, фосфор, кальций, олма, отқулоқ кислоталари, витаминлардан В1, В2, Р (рутин) сақланади. Дони таркибида 10% оқсил, 82% крахмал, 3% ёғ, 2% клетчатка, 0,3% қанд сақланади.

Ўзбекистонда маржумак асосий ва такрорий экин сифатида экилади. Биологик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда самарали агротехника тадбирлари қўлланилса барқарор ҳосил беради. Ҳосилдорлиги ўртача 15-25 ц/га тенг бўлади. Самарқанд вилоятида ўтказилган тажрибаларда анғизга экилган маржумак ҳосилдорлиги 20-24 ц/га эришилган. Маржумакнинг кенг тарқалган навлари: «Крупинка» ва «Қозон» навлари ҳисобланади.

Маржумак такрорий экин сифатида сабзовот экинлари, картошка ва бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган майдонларга экилади.

Маржумак даланинг фитосанитар ҳолатини яхшилайди. Шунинг учун жуда кўп экинлар учун айниқса кузги дон экинлари учун яхши ўтмишдош ҳисобланади.

Экиладиган уруғлар сифатли бўлиши ва 1 тонна уруққа 2 кг Фундазол ёки Витовакс 200 ФФ билан экишдан камида 22-24 кун олдин ишланган бўлиши керак. Уруғлар қаторлаб, тор қаторлаб ёки кенг қаторлаб экилади. Суғориладиган ерларда қатор ораси 45 см қилиб экилганда 15 см қилиб экилишга нисбатан 5-6 ц қўшимча ҳосил олишни таъминлайди. Ўзбекистон шароитида маржумакни қўшқаторлаб (60х15) экиш ҳам яхши натижа беради.

Маржумакнинг экиш чуқурлиги 4-5 см бўлиб, қумоқ тупроқларда 10 см гача ошириш мумкин. Нам кам бўлганда экишдан олдин гектарга 600-700 м3, ўсув даврида 500–600 м3 меъёрда 2-3 марта суғорилади.

Маржумак 1 ц дон ва шунга мувофиқ поя, барглар массасини ҳосил қилиш учун 3,4 кг азот, 1,82 кг фосфор ва 3,31 кг калий ўзлаштиради. Зарафшон водийсида ўтказилган тажрибаларда анғизга экилган маржумак гектарига N90 P90 K45 солинганда ҳосилдорлиги 21,4 ц/га ни ташкил этган. Ўғитларни солишда тупроқ агрокимёвий кўрсаткичлари ҳисобга олинади.

Ўсимликда 75-80% мевалар қўнғир тусга кириши билан ўрим-йиғим бошланади. Қирқиш баландлиги 15-20 см бўлиб, ўрим 4-5 кунда тугалланади. Комбайн барабанларининг айланиш тезлиги минутига 760-900 айланиш қилиб созланади. Ўзбекистонда бир фазали ўриш кенг тарқалган. Бу усулда маржумак мевалари тўла пишганда ўришга киришилади. Ҳосил тезда тозаланади ва намлиги 14 % га етказилиб қуритилади.

Манба: Т.Э.Остонақулов, Н.Х.Халилов, М.Қ.Луков «Такрорий экинлар фаровонлик манбаи»

[print-me]

5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Гулкарам етиштириш бўйича тавсиялар

25.05.2020

Помидор кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш

29.04.2020

Салатбоб пекин карами етиштириш

16.02.2020

Пахтадан олинадиган маҳсулотлар

10.10.2018

Тарвуз қачон экилади?

06.04.2020

Тарвуз етиштириш сирлари

05.07.2018

Унумдор тупроқ қандай бўлади?

04.09.2018

Маккажўхори етиштириш бўйича тавсиялар

20.07.2018

Помидор куяси келтирадиган зарар

26.10.2019

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

31.05.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.