Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

2020 йилда деҳқон ва фермерлар учун солиқлар қандай ўзгарди?

Муаллиф Агроном 13.01.2020
2020 йилда деҳқон ва фермерлар учун солиқлар қандай ўзгарди?

Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар (фермер хўжаликлари) томонидан тўланадиган солиқлар 2020 йилда қандай ўзгаргани ҳақида тушунтириш берди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 январдан ягона ер солиғи бекор қилинди. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқарувчилари умумбелгиланган солиқлар ва айланмадан солиқ тўлашга ўтказилди (агар йиллик айланмаси 1 млрд. сўмдан кам бўлса).

2019 йилда қандай эди
  • Ягона ер солиғи (қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматидан келиб чиқиб 0,95 фоиз миқдорда ҳисоблаб чиқарилади);
  • Қўшилган қиймат солиғи (2019 йил 1 октябрдан).
2020 йилда қандай бўлди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқарувчилари умумбелгиланган солиқлар ёки айланмадан солиқ тўлашдан қатъий назар:

  • Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматидан келиб чиқиб амалга оширилади. Солиқ ставкаси 0,95 фоиз. Солиқ солинмайдиган ерлар:
    • юридик шахслар, ер участкасининг қайси қисмида томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган бўлса, ўша қисмида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга;
    • қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида;
    • мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар, ишлар бошланганидан эътиборан беш йил муддатга;
    • янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, уч йил муддатга.
  • Мол-мулк солиғи (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкига солиқ солинмайди);
  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган шўрларни ювиш нормалари доирасидаги сув ресурсларига солиқ солинмайди).
Умумбелгиланган солиқлар
  • Қўшилган қиймат солиғи;
  • Фойда солиғи (Солиқ кодексининг 57-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун улар томонидан ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализациясидан олган фойдаси бўйича белгиланган 0 фоизли ставка бўйича)
Айланмадан олинадиган солиқ (агар йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан кам бўлса).

Солиқ ставкаси 4 фоиз. Айланмадан олинадиган солиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари майдони 50 гектар ва ундан кўп бўлган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига татбиқ қилинмайди.

Манба: kun.uz

[print-me]

4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Томорқасига экин экмаган фуқаролар ер солиғини оширилган ставкада...

09.04.2020

Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдорлари белгиланди

05.09.2019

Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

21.11.2019

Шавкат Мирзиёев: Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга стратегик ёндашув зарур

24.01.2020

Қишлоқ хўжалиги вакиллари шахсий транспортда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши...

17.04.2020

Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди

19.10.2020

Ўзбек олимлари томонидан қорамолларнинг янги Водий типи яратилди

13.12.2018

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллади

03.07.2018

Хитойга қовун экспортига йўл очилди

07.09.2019

2020 йилги пахта терими нархлари белгиланди

24.09.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.