Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари

Муаллиф Агроном 06.08.2019
Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари

Ёз фаслини тарвузсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳам хуштаъми, ҳам чанқоқни босиши билан у ҳаммамизнинг дастурхонимиздан жой олади. Тарвуз 90% сув ва шакардан таркиб топган.

Тарвуз истеъмол қилиш кўриш ва ақлий қобилиятни яхшилайди. Олимлар ўтказган тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келишдики, тарвузнинг мағзи А ва В6 витаминларига бойлигини кўрсатди. А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди, В6 витамини эса хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш қобилияти тезлигини оширади.

Тарвуз организмни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, тарвуздаги ликопин деб аталувчи модда кучли антиоксидант хоссаларга эга бўлганидан қуёш нурларининг инсонга аёвсиз салбий таъсирига қаршилик кўрсата олади.

Тарвузнинг терига ҳам фойдаси катта. Қуруқ ёки янги узилган тарвуз пўчоғидан дамланган чой ёшлик гўзаллигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Тарвуз юз терисини ёшартириб, рангини тозалайди, шу билан бирга, терига эластиклик бахш этади. Косметологияда тарвуз пўчоғидан ниқоблар тайёрланади. Бунинг учун тарвуз шарбатида намланган дока юз ва бўйинда 20 дақиқа давомида ушлаб турилади. Сўнгра юмшоқ сочиқ билан артиб олиниб, крем суртилади. Агарда юзингизда сепкил бўлса, шу соҳага тарвуз уруғидан тайёрланган эмулсия 20 дақиқа давомида қўйилади, сўнг ювиб ташланади.

Тарвуз шарбати эса холестеринни эритиб, организмдан чиқариб юборади. Шу боисдан ҳам тарвузнинг жигар касалликларида, гипертония ва атеросклероз касаллигида фойдаси катта.

Шунингдек тарвуз шарбати буйракларни ювади, майда тошларни эритади ва тузларнинг организмдан чиқишига ёрдам беради. Тозаланган буйраклар организмнинг тозаланиши учун ҳам зўр бериб ишлайди. Бўғимлар оғриғи қолади, артрит ва артрозлар ўтиб кетади.

Манба: zamin.uz

[print-me]

тарвуз
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Саломатлик учун саримсоқнинг фойдаси

16.05.2020

Калий хлориднинг ўсимликларга фойдаси

28.01.2020

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

19.10.2018

Киви мевасининг фойдали хусусиятлари

23.12.2019

Қулупнай меваси фойдали ва зарарли ҳусусиятлари

17.04.2020

Сабзи шарбатининг фойдали хусусиятлари

12.12.2018

Инсон организми учун гўштнинг аҳамияти

08.11.2018

Мазали мандарин танлаш бўйича маслаҳатлар

15.12.2020

Мандарин мевасининг фойдали хусусиятлари

05.12.2020

Байрам дастурхони учун кабоб тайёрлаш

31.12.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.