Одамлар қадим замонлардан буён қорин тўйдириш ҳамда кўплаб касалликларни даволаш мақсадида қўзиқоринлардан фойдаланганлар. Аммо ушбу ажойиб ўсимликнинг фойдали хусусиятларини ўрганиш фақат ўтган асрда бошланган. Деярли ҳар бир тадқиқот қўзиқорин турларининг янги хусусиятларини очиб беради.
Агар қўзиқоринлар экологик жиҳатдан ноқулай шароитда ўсган бўлса, тўғри тайёрланмаган бўлса ёки сақлаш қоидалари кузатилмаган бўлса инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
Қўзиқоринларнинг таркиби унинг турига, ўсиш жойига, ёшига ва бошқа омилларга боғлиқ. Энг кўп фойдаланиладиган қўзиқоринларда A, D, E, PP, V гуруҳи, калий, кальций, фосфор, темир, олтингугурт, йод каби микроэлементлар мавжуд. Баъзи қўзиқоринлар таркибида А ва V гуруҳ витаминлари баъзи сабзавотлардагидан кўра сероб. Шунингдек, ортиқча ёғлар умуман кузатилмайди. Қўзиқорин таркибида, аминокислоталар, эфир мойлари, ферментлар ва бошқа керакли моддалар мавжуд.
Қўзиқориннинг фойдали хусусиятлари:
- иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради;
- қўзиқоринларда мавжуд лецитин томирларни тозалаш ва холестеринни камайтиришга ёрдам беради, атеросклерознинг олдини олади;
- замбуруғларнинг мунтазам истеъмоли ақлий қобилиятга ижобий таъсир кўрсатади;
- қўзиқоринлар асаб тизими учун фойдали, зиқликдан халос қилади;
- мутахассислар қўзиқоринларни ортиқча тана вазнига эга бўлган одамларнинг рационига киритишни тавсия қиладилар, чунки улар жуда тўйимли, очликни тез қондиради;
- оқ қўзиқорин — тери, соч ва тирноқларнинг соғлиғи учун фойдалидир. Шунингдек, қалқонсимон безнинг нормал фаолиятига ёрдамлашади;
- мутахассислар фикрига кўра, қўзиқоринларнинг шампинён тури бош оғриғини даволайди;
Ойстер қўзиқоринлари инсон организмини ҳар хил касалликлардан ҳимоя қилади. Чунки уларнинг таркибидаги PP витамини бор. Радиоактив моддаларни тўпламайди, аксинча уларни организмдан чиқаради.
Японияда жуда кенг тарқалган шиитаке қўзиқоринлари инсон саломатлиги учун фойдали ҳисобланади. Улардан саратон ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
- қўзиқоринларни ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ёш болалар, шунингдек, ошқозон-ичак тракти ишлаши бузилган одамларга истеъмол қилиш тавсия қилинмайди;
- қўзиқоринлар ҳазм бўлиши оғир егулик ҳисобланади, шунинг учун уларни ортиқча ва тез-тез тановул қилиш овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Оқибатда пептик яра, панкреатит ва бошқа касалликларни олиб келиши мумкин.
Баъзи қўзиқоринлар зарарли бўлиб, инсон саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин. Қўзиқорин ҳақиқатдан ишончли бўлиши учун, уни тўғри танлаш, тайёрлаш технологияси ва сақлаш қоидаларига риоя қилиш керак.
Манба: zamin.uz
[print-me]
