Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Юртимизда кўпайтириладиган ўрдак зотлари

Муаллиф Агроном 12.04.2019
Юртимизда кўпайтириладиган ўрдак зотлари

Ўрдак боқиш учун томорқа атрофида оқар сув бўлса кифоя. Рисоладагидек озиқлантирилса ва парвариш қилинса, 50-60 кунлик ўрдак жўжаси 2-2,5 килограммгача вазнга эришади. Асосийси — улар озуқа танламайди. Вояга етган ўрдаклар ўсимлик ва майда хашаротлар билан озиқланаверади. Эътиборлики, ўрдаклар турли хасталикларга жуда чидамли бўлади. Олдин ўрдаклар кўпинча гўшт етиштириш учун боқиларди. Ҳозирги даврда эса улардан кўплаб миқдорда тухум ҳам олинмоқда.

Юртимиз иқлим шароитида қуйидаги ўрдак зотлари кўпайтирилади:
  • Пекин ўрдаклари. Хитойда маҳаллий ўрдакларни йирик оқ хитой ўрдаклар билан чатиштириб олинган. Уларнинг бошлари чўзилган, думалоқ, тумшуғи тўқ сарик тусда, бўйни ўртача узунликда, бели қисқа, кўкраги чуқур, кенг ва юмалоқ, танаси йирик бўлади. Парлари – оқ рангда. Пекин ўрдакларининг ўртача тирик вазни 3-4 кг. гача етади. Тухумдорлик йилига 90-120 донани ташкил этади. Ҳар тухум оғирлиги 90 грамм тош босади.
  • Хаки-кемпбелл зоти. Англияда яратилган зот бўлиб, парлари қум рангида ёки хаки тусида бўлади. Вояга етган урғочи ўрдакларнинг тирик вазни 2,5 кг, эркакларники — 2.8 кг. гача бўлади. 60 кунлик ўрдаклар 1,3-1,8 кг вазнга эришадилар. Яхши озиқлантириш ва асраш шароитида йилига ўртача 140-160 дона тухум беради.
  • Хиндистон чопқири. Ўрдакларнинг ўзига хослиги – тананинг деярли тик холатда бўлишидир. Вояга етган урғочи ўрдакларнинг тирик вазни 1,75 кг, эркаклариники 2 кг. гача бўлади. Тухумдорлиги йилига 170 донани ташкил этади. Тухум бериши 5-6 ойлигида бошланади. Тухум оғирлиги 70-80 грамм тош босади. Парлари оқ рангда, лекин қора ва маллалари ҳам учрайди.

Ўрдак боқишда йилнинг фасл ўзгаришига, ўрдакнинг маҳсулдорлиги ва тирик вазнига эътибор бериш керак. Агар бутун йил давомида ўрдак болаларини очириш ва гўшт учун боқиб ўстириш кўзда тутилса, у ҳолда тухум қиладиган катта ёшдаги ўрдаклар тўйимлилиги юқори бўлган озиқ рациони билан боқилиши лозим. Чунки узлуксиз равишда ўрдак гўшти етиштириб туриш учун қишин-ёзин ўрдак жўжалари очириш ва маълум бир давр ичида ўрдак болаларидан янги-янги тўдаларини боқувга қўйиб туриш керак бўлади.

Манба: «Чорвачилик асослари», Б.О. Абдолниёзов

[print-me]

ўрдак
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Курка жўжаларини кўкатлар билан озиқлантириш бўйича маслаҳатлар

11.05.2021

Куркаларни гўшт учун жадал усулда боқиш

29.10.2020

Уй беданаларининг зотлари

19.03.2019

Бедана жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар

18.11.2019

Товуқ боқиш сирлари

08.03.2018

Аҳоли хонадонларида ғоз боқиш ва кўпайтириш

05.05.2020

Сесарка жўжаларини ўстириш

07.02.2019

Товус боқиш ва кўпайтириш

28.05.2020

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

Товуқлар маҳсулдорлигини ошириш

09.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.