Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Колорадо қўнғизи зарари ва унга қарши кураш

Муаллиф Агроном 21.05.2020
Колорадо қўнғизи зарари ва унга қарши кураш

Колорадо қўнғизи – баргхўрлар туркумининг қўнғизлар оиласига мансуб ҳашорот, ўсимликларнинг ашаддий зараркунандаси ҳисобланади. Танасининг узунлиги 9-12 мм, елка ва уст қаноти сарғиш ёки сарғиш-қизил, олдинги елкасида 12-14 та қора доғлари бор. Қаноти устидан 5 та қора чизиқ ўтган. Тухумининг катталиги 1,2-1,8 мм, қуртининг узунлиги 15-16 мм, пушти-қизил, ғумбаги 10-12 мм бўлади. Колорадо қўнғизи тупроқнинг 20-50 см чуқурлигида қўнғизлик даврида қишлаб, апрел ойида қишловдан чиқади ва ўсимликлар билан озиқланади.

Урғочи қўнғизлари ўсимликлар барги орқасига, ўсимлик қолдиқларига 12-80 тадан тўп-тўп қилиб тухум қўяди. Битта урғочи қўнғиз 500-800, баъзида 2400 гача тухум қўяди. Тухумларининг ривожланиши 3-5, ғумбагиники 6-9 кун. Тухумдан чиққан қуртлар 20 кун атрофида ўсимликлар барги билан озиқланади ва тупроқда ғумбакка айланади. 1-2 ҳавфтадан сўнг ёш қўнғизлар пайдо бўлади, барг билан озиқланиб, улар ҳам тухум қўяди.

Колорадо қўнғизи картошка, помидор, бақлажон, тамаки, қалампир, ёш терак ва турли итузумсимон ўсимликларга зарар етказади.

Бир туп картошкада ўртача 20-40 қурт ва қўнғиз тўғри келганда ўсимлик баргининг ярмисини еб, ҳосилни 2-3 марта камайтиради. Барги тўлиқ еб битирилган ўсимликлар ҳосили эса 10 мартагача камайиши мумкин. Колорадо қўнғизи Ўзбекистонда об-ҳаво шароитига қараб 2-4 марта насл беради.

Колорадо қўнғизига қарши кураш чоралари ўз вақтида кўрилмаса ўсимлик баргларини еб битиради. Қўнғиз бир даладан иккинчи далага учиб ўтиб, экин майдонига жуда тез тарқалади. Шунинг учун препаратлар билан ишланганда барча далаларга бирданига қўлланса мақсадга мувофиқ бўлади.

Колорадо қўнғизининг ватани — АҚШ ҳисобланади. У дастлаб АҚШ нинг Колорадо штатида, сўнгра Шимолий Америка мамлакатларида, ХХ аср бошларидан Европа мамлакатларида , кейинчалик Шарқий Европа, Украина, Белоруссияда тарқалди. Ўзбекистонга Белоруссиядан уруғлик картошка билан дастлаб Бўстонлиқ ва Сўх туманларига 1972 йилда келиб қолган.

Колорадо қўнғизига қарши қуйидаги препаратлардан бири 500-600 л/га сувда аралаштириб пуркалади:

  • Детсис – 0,5 л/га;
  • Карате – 0,35 л/га;
  • Суми-Альфа – 0,5 л/га;
  • Бензофосфат (фозалон) – 2,0 кг/га;
  • Регент – 20-25 кг/га;
  • Нурел Д – 0,7 л/га.

Кузги тунламга қарши экишда уруғликка, вегетация даврида ўсимликларга 0,2-0,5 л/га ДEТСИС, 0,03% ли НУРEЛ, 1% ли дендробатсиллин эритмаси пуркаланади. Бундан ташқари БУЛДОК, КОФИДОР, МАСПИЛАН, ХОСТАТИОН, ЭНТОЛУЧО, ЭНТОМEТРИН, ДEЛТАСИС, ЭНТОСПИЛАН инсектицидларини қўллаш мумкин.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

картошка
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ловия экиш ва парваришлаш

19.05.2020

Ўғитларнинг турлари ва уларни қўллаш миқдори

27.12.2019

Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

22.07.2018

Соя навлари тавсифи

08.01.2019

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

31.05.2021

Иссиқхоналар қачон ёпилади?

04.10.2020

Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкалари олиш...

06.09.2018

Картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари

29.10.2020

Ҳом помидорни уй шароитида етилтириш

09.11.2020

Маккажўхорини дони учун етиштириш

14.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.