Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Балиқ мойининг саломатлик учун фойдаси

Муаллиф Агроном 31.03.2019
Балиқ мойининг саломатлик учун фойдаси

Балиқ инсон организмини тозаловчи, кўз нурини равшан қилувчи, суяк ва тишларни мустаҳкамловчи шифобахш таом сифатида қадимдан севиб истеъмол қилинади. Айниқса, тез ҳазм бўлиши ва парҳезбоплиги балиқнинг қийматини янада оширади. Балиқ гўшти таркибида жуда кўп витамин ва микроэлементлар сақланиши туфайли биологик қиймати ҳам мол ва қўй гўштидан юқори туради. Балиқ гўштининг 100 граммида инсон саломатлиги учун керак бўладиган бир кунлик — 0,2 миллиграмм ёд сақланади.

Асабни тинчлантиради

Балиқ мойидаги D витамини организмга калсий ва фосфорнинг ўзлашишини фаоллаштиради. D витаминисиз калцийга бой маҳсулотлар ҳам фойдасиз бўлади. Айниқса, қиш мавсумида. Чунки D витамини қуёш нури таъсирида организмда синтезлашади. Бундан ташқари, D витамини асаб системасини тинчлантиради ва тутқаноқ тутиб қолишидан асрайди.

Балиқ мойидаги репинол йиринглаган ярани даволайди

Ретинол — А витамини кўз, шилимшиқ безлар, шиллиқ пардалар, тери қоплами, соч илдизи, тирноқ қатлами ва жароҳатли органлар учун тенгсиз шифобахш элементдир. Маълумки, юқорида келтирилган организмларда А витамини етишмаслиги оқибатида қуруқлашиш, ёрилиш, яллиғланиш ва пўст ташлаш ҳолатлари кузатилади. Бу ҳолатдан қутулиш учун эса сизга балиқ мойи ёрдам беради. Ҳаттоки газаклаган, йиринглаган жароҳатни даволаш учун ҳам бу мойдан фойдаланиш мумкин. У йирингни тозалаб, жароҳатнинг тез битишига ёрдам беради.

Соч ва тирноқларни ўз ҳолига қайтариш учун ҳам балиқ мойидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ундан ҳар куни бир маҳал, ухлашдан олдин соч ва тирноқларингизга ниқоб тортсангиз, кифоя. А провитаминининг ёрдами билан танадаги аллергияни ҳам даф қилиш мумкин. Бунинг учун аллергия тошмаларига балиқ мойи суртсангиз, ундан халос бўласиз.

Балиқ мойи — оздирувчи ва ёшартирувчи дармондори

Яқинда олимлар балиқ мойининг ортиқча вазндан халос этиш қудратига эгалигини аниқлашди. Бу эса унинг баҳосини янада кўтарди. Бунинг учун 2-3 ой давомида ҳар кеча ухлашдан олдин балиқ мойидан 1 чой қошиқча ёки дорихоналардаги капсулалардан 1 донадан ичиб ётсангиз, кифоя. Бундан ташқари, балиқ мойи ёшартирувчи ва сурункали касалликларни даф қилувчи модда сифатида қадрланади.

Манба: zamin.uz

[print-me]

1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Мазали қулупнай танлаш бўйича маслаҳатлар

20.05.2020

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

19.10.2018

Байрам дастурхони учун кабоб тайёрлаш

31.12.2018

Қуён гўштининг фойдали хусусиятлари

08.12.2018

Зайтун меваси ва ёғининг саломатлик учун фойдаcи

14.02.2020

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

Анор мевасининг фойдали ҳусусиятлари

29.11.2018

Хазонларни ёқишнинг инсонларга ва табиатга зарари

23.10.2020

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

05.06.2021

Мандарин мевасининг фойдали хусусиятлари

05.12.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.