Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИКЯНГИЛИКЛАР

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

Муаллиф Агроном 20.03.2019
Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4243, 18.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, туман ҳокимликлари захирасидаги лалми ва яйловлар чорвачилик фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мажбуриятлари билан берилади.

Ушбу мақсадларда Республикада жами 38 минг 49 гектар ер участкалари ажратилади.

Озуқабоп экинлар етиштирувчиларга мазкур ер участкаларида суғориш тик қудуқларини бурғулашга ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун 5 йиллик кредитларнинг бир гектарга эквиваленти 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича фоиз харажатлари банклар белгилаган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ кредит ставкасининг 10 фоизлик пунктидан ошмаган миқдорда қопланади.

Чорва молларини сақлаш (фермалар), энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш учун ер участкалари истисно тариқасида, тўғридан-тўғри туман ҳокимларининг қарорлари асосида берилади. Бошқа ҳолларда аукцион савдолари орқали берилади.

Чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга озуқабоп экинлар етиштириш учун ҳар бир шартли бош чорва мол учун 0,5 гектардан лалми ва яйловлар доимий ёки узоқ муддатли ижарага берилади.

Хўжаликларга сертификатланган юқори сифатли озуқабоп экинларнинг бирламчи уруғлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан етказиб берилади.

2019 йилда Қашқадарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги барча тоифа хўжаликларда наслчилик, шу жумладан, сунъий уруғлантириш ва сервис хизматлари ташкил этилади.

2022 йил 1 январгача қуйидагилар божхона тўловларидан озод этилди:

  • томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашёлар:
  • қувур ва шланглар ишлаб чиқариш учун пигмент ва препаратлар, ПВХ қувурлар;
    томчилатиш трубкаси, эгилувчан қувурлар, фурнитура ва фитинглар;
  • ўз ўқи атрофида айланувчи ва бошқа ёмғирлатиб суғориш тизимининг қисмлари;
  • ёмғирлатиб суғориш машиналари;
  • асаларичилар асалари оилаларини қўшни мамлакатларга кўчириши натижасида йиғиб олган табиий асал (республика ҳудудига олиб киришда). Бунда имтиёз битта асалари оиласи бўйича олиб кирилаётган табиий асалнинг 50 килограммдан ошмаган қисмига қўлланилади.

Асаларичиларга баҳор-ёз мавсумида асалари оилаларини қўшни мамлакатларга вақтинча кўчириб чиқариши мумкин.

2019 йил 1 апрелдан бир кунлик жўжаларни экспорт қилишга рухсат этилади.

Манба: Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграмм канали

[print-me]

қорамол
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбек олимлари томонидан қорамолларнинг янги Водий типи яратилди

13.12.2018

«Ўзэкспомарказ» павильонларида «Agrotech Expo 2019» кўргазмаси бўлиб ўтади

07.06.2019

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

26.02.2019

Экин майдонларида тупроққа кул солиш мумкинми?

17.11.2020

Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

01.06.2021

Ўзбекистон Уммонга қовун ва шафтоли етказа бошлади

30.06.2019

Великан қуён боқиш ва кўпайтириш

05.10.2018

Чорвачилик хўжаликларига давлат томонидан субсидия ажратилади

30.01.2020

Асал байрами қўргазма-ярмаркаси ташкил этилади

26.11.2019

Ёз фаслида чорва молларини касалликлардан асраш

08.06.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.