Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Иссиқхоналарда зараркунандаларга қарши кураш

Муаллиф Агроном 21.02.2020
Иссиқхоналарда зараркунандаларга қарши кураш

Сабзавот экинларининг ўсиш ва ривожланиши учун иссиқхоналарда яратиладиган қулай шароитлар айни вақтда бир қатор қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг кўпайиши учун ҳам қулай шароит яратади. Полиз ва акация шира битлари, ўргимчаккана, теплица оқ-қаноти, тамаки трипси, бўртма нематода ва ҳоказолар иссиқхолардаги сабзавот экинларининг асосий зараркунандаларидир. Бу зараркунандалар иссиқхона хўжалигига жуда катта зарар етказади. Шунинг учун уларга қарши ўз вақтида курашиш сабзавот экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим омилидир.

Ўсимлик қолдиқларини зарарсизлантириш ва уларни иссиқхонадан ташқарига чиқариб ташлаш, иссиқхоналарни механик усулда тозалаш, тупроқни зарарсизлантириш, зараркунандаларга қарши кўриладиган тадбирлардир.

Ҳозирда иссиқхоналарни зарарсизлантириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилмоқда:
  • намлаш усули;
  • газлаш усули;
  • аерозол сепиш.

Экин экиладиган биноларни намлаш усули билан зарарсизлантиришда формалиннинг 2 фоизли эритмаси метефос, рогор, трихлорметафос-3, карбофос, келтан ва шу каби препаратларнинг бирортаси билан қўшиб пуркалади. Бу моддалар билан яхшилаб намланган сатҳдаги зараркунандалар қириб ташланади. Иссиқхоналарга намлаш усули билан 2 марта дори пуркалади: биринчи марта — сўнгги ҳосил йиғиб-териб олиниши биланоқ. Иккинчи марта эса зарарсизлантирилган қолдиқлар ташқарига чиқариб ташлангандан кейин. Дори сепилаётган вақтда иссиқхонадаги ҳароратни 15°C дан паст бўлмаган ҳолатда сақлаш тавсия этилади.

Зараркунандаларга қарши қўлланиладиган газли дезинфексия — олтингугурт шашкаларини намлашдан ҳосил бўлган олтингугурт (бир квадрат метр майдонга 50 грамм) ёки олтингугуртни дудлаш (бир квадрат метр майдонга 100 грамм) йўли билан ўтказилади. Дезинфексия олдидан иссиқхонанинг эшик ва дераза кесакиларидаги барча тешиклар, ёриқлар лой билан беркитилади. Дори сепилган хона 1-2 кун давомида берк туради. Шундан сўнг бино ичи газ ҳиди батамом кўтарилиб кетгунга қадар яхшилаб шамоллатилади. Олтингугурт шашкалари бўлмаган тақдирда олтингугурт теплицалардаги очиқ майдонларда ёндирилади. Бу табдирлар газдан ҳимоялаш қопламаси кийиб амалга оширилади.

Кейинги пайтларда иссиқхоналарни қишлаб қолувчи зараркунандалардан тозалашда аерозол пуркалмоқда. Иссиқхоналардаги ўсимлик қолдиқларини йиғиштириб олишдан олдин ўргимчаккана, ўсимлик битлари ҳамда оққанотлиларни қириб ташлаш учун ҳар куб метр майдонга 15-20 мл миқдорда техник келтеннинг дизел ёнилғисидан, 2 фоизли эритмасидан ҳамда соф формалин эритмасидан фойдаланилади. Иссиқхоналарни зарарсизлантиришда қўлланилаётган аерозол усулининг афзаллиги — зараркунандалар қишловга кетишидан аввал заҳарли туманда ҳалок бўлади. АГ-УД-2, АГ-Л-6 типидаги аерозол генераторлар кимёвий моддаларнинг консентрат мойли эритмаларини сунъий туманга айлантиради. Бу туман иссиқхонани тўлдириб, ўсимлик баргларига ост-уст томондан ёпишади, девор ёриқларига кириб боради ва зараркунандаларни ҳалок қилади.

Манба: «Иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш», Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Йодгоров, З.Т.Сиддиқов

[print-me]

иссиқхона
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Иссиқхоналар қачон ёпилади?

04.10.2020

Сабзи экиш ва мўл ҳосил олиш сирлари

28.05.2020

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Тарвузни қишга сақлаш бўйича тавсиялар

09.11.2020

Қовун қишга қандай сақланади?

05.12.2020

Иссиқхона қуриш учун жой танлаш

03.02.2019

Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш сирлари

31.01.2020

Эртанги картошка етиштириш бўйича тавсиялар

08.03.2020

Плёнка остида сабзавот етиштириш

18.01.2019

Томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари

05.01.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.