Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қуёнлар билан муомала қилиш қоидалари

Муаллиф Агроном 02.03.2020
Қуёнлар билан муомала қилиш қоидалари

Қуён жуда ҳуркак, асаб тизими ниҳоятда нозик жонивордир. Ғайриоддий шовқин, ҳаттоки ўзига таниш нарсанинг дафъатан пайдо бўлиши – ҳомиласини йўқотиши, болаларини ғажиб ташлаши ёки қўрқиб қочар экан ўз болаларига
жароҳат етказиши ва шу каби бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Айниқса болалаш арафасидаги ёки янги болалаган урғочи қуён жуда қўрқоқ ва асабий ҳолатда бўлади. Шунинг учун қуёнхона ичи ва яқинида бажариладиган барча амаллар бир маромда аста-секин бажарилиши керак. Бегоналарнинг яқин келиши имкон қадар чекланиши лозим.

Қуёнларни бир катакдан иккинчисига олиб ўтиш, урчитиш, вазнини ўлчаш каби амалларни бажариш учун тез-тез қўлга олиб туришга тўғри келади. Бу амални эҳтиёткорона бажариш лозим. Акс ҳолда қуённи нафақат қўрқитиб
юбориш, балки танасини шикастлаб, терисининг остини моматалоқ қилиб қўйиш, муҳим органларига жароҳат етказиш мумкин.

Қуённи қулоғидан ушлаб олиб юриш мумкин эмас. Бунда унинг жони оғрибкина қолмай, ҳаётига ҳам хавф туғилади. Чунки осилиб турган қуён қаттиқ қаршилик кўрсатиб, ўзининг пайлари ва мушакларини узиб юбориши мумкин.

Гап шундаки, қулоғидан ушланиб тик осилиб турган фурсатда қуённинг кўкрак-қурсоқ пардаси ички органлар босимига бардош бера олмайди. Қорин бўшлиғидаги органлар кўкрак-қурсоқ пардасини таранг тортиб, ҳаракатсизлантириб қўяди. Бу эса, ўз навбатида, қуённинг диафрагмали нафас олиш жараёнини издан чиқаради. Натижада қўлингизда осилиб, нафас олиши қийинлашган қуён ҳалок бўлади. Айни шу сабабга кўра қуённи боши билан ерга қарата осилтириш ҳам ярамайди.

Қуёнчани бел усти терисидан тутиб ташиш лозим. Шундай қилинганида у кўпроқ горизонтал ҳолатда бўлиб, қўлингизни тимдалай олмайди. Катта қуённи бўйин ва яғринидаги тери буришиғидан тутиб ташиш мақсадга мувофиқдир. Айни пайтда унинг бўйни ва боши бироз ортга тортилиб, кафтингизга тиралади. Қуённи кўтарган кишининг қўли қуён умуртқасига параллел, иккинчи қўли эса думғазаси остидан суяб борилмоғи лозим.

Жинсий органини кўздан кечириш мобайнида қуён, юқорида айтилгани каби қўлда кўтариб юриш ҳолатида ўнг қўл билан тутиб олиниб, думғазасига ўтиришга мажбур қилинади. Чап қўл билан эса жинсий органи яқинидаги тери бироз босилади. Ушбу қўл жониворнинг ортки чап оёғи устидан олиб борилиб, у қаршилик кўрсатмоқчи бўлганида хавфли ҳаракатларидан сақлаб туради. Қорни ва бақувват чангаллари юзингиз томон ағдарилган қуён билан мулоқот қилаётганингизда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишни унутманг.

Манба: «Томорқа хўжалигида қуёнчилик», Долимов Ш.З.

[print-me]

қуён
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Сигирларнинг голланд зоти ва унинг тарқалиши

18.02.2020

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Қўйчиликда баҳорги ветеренария тадбирлари

29.03.2020

Хонадонларда кўпайтириладиган қуён турлари

27.12.2019

Ондатра мўйнали ҳайвоннини парваришлаш

12.10.2018

Қорамолчиликда урчитиш усуллари

02.02.2019

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Қўйларни урчитиш усуллари

21.08.2018

Қуёнларни урчитиш усуллари ва тақвими

20.01.2020

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

05.11.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.