Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Қиш фаслида товуқ тухуми нега камаяди?

Муаллиф Агроном 23.12.2020
Қиш фаслида товуқ тухуми нега камаяди?

Қиш мавсумида товуқлар парваришига алоҳида эътибор лозим. Аввало, товуқхонада ҳаво ҳарорати +12°C даражадан пасаймаслиги асосий шарт ҳисобланади. Кейинги навбатда бир кеча-кундуздаги ёруғлик давомийлиги 16 соатдан кам бўлмаслиги, хона ҳавоси алмашиниб туришини таъминлаш зарур. Бундан ташқари, товуқлар учун тўсилган айланиш майдони ҳар бош паррандага 1 метр квадрат бўлиши керак. Агар ташқаридаги ҳаво ҳарорати 7°C даражадан пасайса, товуқларни сайр қилиш майдонидан иссиқ хоналарга киритиш зарур. Паррандахона деворининг ҳар бир сантиметр қўшимча қалинлиги қиш даврида бир неча кВт энергияни тежаш имконини беради.

Паррандахонада нисбий намликни меъёрида ушлаб туриш учун ҳавони алмаштириш тизимидан фойдаланилади. Хонанинг нисбий намлиги 60-70 % ни ташкил этиши нормал ҳисобланади. Нисбий намликни аниқлаш учун хонага термометр осиб қўйилади. Хонадонларда боқиладиган товуқлар кўпинча тухумини уясига эмас, пана-пастқам жойларга қўяди. Сабаби ёш товуқлар биринчи тухум қўйишдан олдин, кучли гормонал стрессга тушади ва безовталанади. Бу пайтда улар ўзини у ёқдан бу ёққа уради, вақти-вақти билан учишга ҳаракат қилади. Бу тухум қўйиш учун қулай жой қидираётганлигини билдиради. Уй эгаси ана шу вақтда товуққа эътибор қаратмаса, кейинчалик тухум қўйган жойини доимо излаб юради. Оқибатда ҳар сафар ҳам тухумларни керакли миқдорда териб олиш имкони бўлмайди.

Товуқларда тухум қўйиш жараёнининг бузилиши тез-тез учраб туради. Бунинг сабаби асосан битта — тухум шакллантириш аъзоларининг шамоллашидир.

Шамоллаш сабаблари эса ҳар хил бўлади. Уларнинг келиб чиқишига қараб, даволаш чораси белгиланади. Товуқ пуштининг шамоллашига кўпинча уни нотўғри сақлаш сабаб бўлади. Нотўғри озиқлантириш ҳам товуқларнинг тухумдан қолишига олиб келади. Хусусан, парранда озуқасида фойдали моддалар, аминокислоталар, калций, гиповитаминоз каби микроэлементларнинг этишмаслиги жиддий таъсир қилади. Бундан ташқари, паррандани парваришлаш гигиэнасига риоя қилмаслик ҳам салбий оқибатларга олиб келади. Жумладан, нотўғри нисбий намлик, хона ҳавосининг кучли газланганлиги, ҳавонинг микроблар билан ифлосланганлиги, нам тўшамада боқиш, ёруғлик режимини бузиш каби ҳолатлар товуқ маҳсулдорлигининг пасайишига олиб келади.

Тухум шакллантириш органларининг юқумли касалликлар билан зарарланганлиги (пастереллез, колибактериоз, салмонеллез ва бошқалар) ҳамда сотиб олиш, ташиш, боқишда ветеринария талабларига тўлиқ риоя қилмаслик каби омиллар ҳам товуқ маҳсулдорлигига салбий таъсир этади. Товуқхонадаги ҳаво ҳарорати мунтазам +16°C -+27°C даражагача бўлиши оптимал ҳисобланади. Хонанинг ҳаво ҳарорати -2°C даражадан тушиб кетса, товуқларнинг тожи ва зираклари музлаб, тухум қўйишдан тўхтайди. Агар хонадаги ҳарорат меъёрдагидан ошиб кетса ҳам паррандаларнинг дон ейиш даражаси тушиб кетади. Тирик вазни ва маҳсулдорлиги пасаяди, тухум қаттиқ қобиғи қалинлиги юқалашади ёки умуман қаттиқ қобиғи бўлмайди.

Манба:goldenchick.uz

[print-me]

товуқ
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Аҳоли хонадонларида бедана боқиш ва кўпайтириш

13.05.2020

Курка жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

18.08.2020

Товуқларни тухум бостириб, жўжа очириш

20.04.2020

Нега товуқлар ўз тухумларни ейишади, буни қандай олдини...

17.06.2018

Беданаларда учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш

09.01.2020

Товуқ боқиш сирлари

08.03.2018

Туяқуш боқиш ва кўпайтириш

22.07.2018

Курка жўжаларини кўкатлар билан озиқлантириш бўйича маслаҳатлар

11.05.2021

Қиш мавсумида паррандаларни уй шароитида парваришлаш

20.01.2021

Сариғи иккита тухум, бу зотми ёки хусусият

25.10.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.