Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Токзорлар яратиш учун зарур шароитлар

Муаллиф Агроном 20.02.2019
Токзорлар яратиш учун зарур шароитлар

Токнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил бериши ташқи муҳитга чамбарчас боғлиқ.

Ток ёруқсевар ўсимлик ҳисобланади. Сояда у секин ўсади, ҳосилдорлиги ва меваси таркибидаги шакар миқдори камаяди. Доимий соя остида қолса, барглари сарғайиб гуллари, тугунчалари ва мевалари тўкилади. Барг банди ва новдаларнинг бўғим оралиғи узаяди. Тўқималардаги ҳужайралар дифференциацияси ва ёғочликнинг пишиши узоққа чўзилади.

Ток экини қурғоқчиликка ўта чидамли экин ҳисобланади. Лекин, Ўзбекистон шароитида фақат токни суғориб, юқори ҳосил олиш мумкин. Ток ҳар хил йиллик ўсув фазаларида намни бир хилда талаб қилмайди. Новдаларнинг ва барг юзасининг жадал ўсиши даврида нам жуда катта аҳамиятга эга. Гуллаш вақтида тупроқда нам ва ҳавонинг ортиқча нам бўлиши гулларнинг тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Нам ўсимлик қисмларининг кучли ўсишини тезлаштиради. Бунда генератив органларнинг зарарига кўп миқдорда озиқ моддалар сарфланади. Мевалар тўлишиши вақтида ҳам ток кўп нам талаб қилади. Новдалар пиша бошлаши билан намга талаб камайиб боради.

Узум пишиши олдидан тупроқда намнинг ортиқча бўлиши мева ширасининг суюлиб кетишига ва ундаги шакарнинг камайиб кетишига сабаб бўлади, натижада ташиш ва сақлаш қийинлашади.

Токзорларда енгил шамол жуда фойдали. У токзорларда аэрацияни яхшилаб, ток зангларини замбуруғ касалликлари билан зарарланишдан сақлайди. Токни четдан чангланишига ёрдам беради, совуқ тушган вақтларда совуқ ҳавонинг туриб қолишига йўл қўймайди. Лекин кучли шамол токзорларга зарар келтиради, яъни ер қуриб олади, новдаларни синдириб, баргларини силкитади. Иссиқ шамол (гармсел) новдаларни, баргларни ва узум ғужумларини зарарлайди. Ёмғирда ва ҳарорат паст вақтида шамол бўлса, новдалар музлаб қолади ва кўмилмаган токларда куртаклар нобуд бўлади.

Сизот сувларининг сатҳи ва уларнинг нақадар юза жойлашиши ток экиш учун катта аҳамиятга эга. Сизот сувлари жуда юза (0,5-1 м) жойлашган бўлса ток нобуд бўлади. Бундай ерларда зовурлар қазиб сувни қочиргандан сўнг, токзор барпо этиш мумкин.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ток экиб кўпайтириш учун Ўзбекистонда кўп қулайликлар мавжуд. Қирда токзор барпо этиш учун жой танлашда, оқадиган сой ва булоқлардан суғориш имконияти, ён бағрларнинг ювилиб кетишини олдини олиш, ерни механизация ёрдамида ишлаш назарда тутилади.

Манба: «Узумчилик», Т.Э.Остонақулов, С.Х.Нарзиева, Э.И.Ҳамдамова

[print-me]

узум
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ёнғоқ етиштириш бўйича тавсиялар

17.08.2018

Бодом кўчатларини экиш ва парваришлаш

27.04.2020

Мевали дарахтларни ўғитлаш меъёрлари ва муддатлари

17.01.2019

Ток кесиш ва шакл бериш

27.09.2020

Экинларни дорилаш учун фойдаланиладиган пуркагич турлари

29.01.2019

Мевали дарахтлар танаси қачон оқланади?

29.02.2020

Малина экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

01.05.2020

Ўзбекистонда тутзорлар кўпайтирилади

21.01.2020

Калифорния қалқондорининг олма дарахтларига зарари ва унга қарши...

23.04.2020

Тут дарахтларини парваришлаш

05.10.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.