Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Зайтун меваси ва ёғининг саломатлик учун фойдаcи

Муаллиф Агроном 14.02.2020
Зайтун меваси ва ёғининг саломатлик учун фойдаcи

Зайтун ёғи инсон организми учун ниҳоятда фойдали бўлиб, қонда холестериннинг зарарлисини камайтириш, фойдали холестеринни кўпайтириш хусусиятига эга. Зайтуннинг таркибида 100 дан ортиқ фойдали моддалар: мой, оқсил, гликозидлар, дармондорилар бор.

Ер юзида етиштириладиган зайтун мевасининг 90% идан ёғ олинади. Бунда уни консервантлар қўшмасдан туриб узоқ муддат сақлаш мумкинлиги таҳсинга сазовор.

Мунтазам зайтун ёғи истеъмол қилувчи кишилар юрак, қон-томир касалликларига дучор бўлмасликлари илмий тарафдан исботланган. Меваси ёғга бой, турли навларига қараб, улардан 50% дан 80% гача ёғ олиш мумкин. Меваси оқсил, пектин, қанд моддалари ва витаминларга бой. Унда В, С, Е, Р – актив катехинлар, калий, фосфор, темир тузлари ва бошқа моддалар мавжуд. Бундан ташқари, углеводлар, фенолкарбон кислоталар, пектин моддалари, тритерпен сапонинлари борлиги аниқланган.

Зайтуннинг ёғи бу дарахт мевасининг асосий маҳсулоти бўлиб, асосан шу мақсадда экиб етиштирилади. Лекин мевалари ҳам консерва саноатида кенг истеъмол қилиниб, яшил мевалари консерваланади. Қора меваларидан тузлама тайёрланади. Зайтунлар ёғи шпрот ва сардин тансиқ балиқ консервалари тайёрлашда ишлатилади. Ушбу ёғ ошқозонда енгил ҳазм бўлувчи ёғдир.

Зайтун ёғи болаларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради ва ёши улуғларнинг эрта қариши олдини олади. Унинг хушбўй ҳиди иштаҳани очади, шу сабабдан турли салатларга қўшилади.

Қоннинг қуюқлашиши ва томирларнинг қотиб қолишининг ҳам олдини олувчи мислсиз воситалардан бири зайтун ёғидир. Жигар фаолиятини яхшилайди, сафро йўлларини фаоллаштиради, ошқозон меъёридан юқори кислоталилигининг олдини олиб, яра пайдо бўлмаслигини таъминлайди.

Милк, тери ва аллергик касалликларни даволашда ҳам фойдалидир. Зайтун ёғи D витаминига бой, шу сабабли рахит ва болдир суякларининг қийшиқ ўсишини даволашда фойда беради. Қуёш нуридан маҳрум, қоронғи хоналарда яшовчиларга фойдалидир.

Зайтун меваси таркибидаги A, D, E ва K витаминлари инсон суягини мустаҳкамлайди, ичак фаолиятини яхшилайди. Зайтундан олинадиган ёғ юқори артериал қон босимини нормаллаштиради. Зайтун ёғи инсон танасига тўлиқ сингади. Қадимги греклар ҳар томонлама бақувват бўлиш учун ҳар куни эрталаб бир қошиқ зайтун ёғи ичиб, ортидан бир қошиқ асал истеъмол қилганлар. Бу усул эркаклик қувватининг ошишига ҳам самарали таъсир этади.

Зайтундан олинадиган ёғ терига суртилса, уни чиройли қилади. Истеъмол қилинса, сочлар ва тирноқлар ўсишига ижобий таъсир кўрсатиб, тиш ва милкларни соғ ва мустаҳкам қилади.

Манба: mehnat.uz

[print-me]

зайтун
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

19.10.2018

Қуён гўштининг фойдали хусусиятлари

08.12.2018

Ўрик меваларини қуритиш технологиялари

03.11.2020

Лимоннинг фойдали хусусиятлари

07.03.2020

Хазонларни ёқишнинг инсонларга ва табиатга зарари

23.10.2020

Анор мевасининг фойдали ҳусусиятлари

29.11.2018

Мазали қулупнай танлаш бўйича маслаҳатлар

20.05.2020

Бедана тухумининг фойдали хусусиятлари

09.01.2020

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

04.01.2019

Байрам дастурхони учун кабоб тайёрлаш

31.12.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.