Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Ўғитларнинг турлари ва уларни қўллаш миқдори

Муаллиф Агроном 27.12.2019
Ўғитларнинг турлари ва уларни қўллаш миқдори

Ўғитлар асосан 3 гуруҳга: органик, минерал ва микробиологик ўғитлар гуруҳига бўлинади. Энг кўп тарқалган органик ўғитлар жумласига гўнг, компост – чиринди ва кўкат ўғитлар киради.

Гўнг. Чала чириган гўнгда ўсимликка озуқа бўладиган азот – 0,5%, фосфор – 0,25% ва калий – 0,6% бўлади. Гўнг далага ерни ҳайдаш олдидан ташилади ва ерга бир текисда сочилгандан кейин тезда чуқур ҳайдалиб кўмилади.

Компост. Бу ўғит – картошка, помидор пояси, ҳар хил ўт, хазон, рўзғордан чиқадиган сипринди, ювинди каби ташландиқлардан ясалади. Мана шу ташландиқ нарсалар тупроқ ёки торф билан аралаштирилиб зич уюмларда сақланади. Бу уюм қуриб қолмаслиги учун вақти-вақти билан унга сув, яхшиси лойқа сепиб турилади. Бу уюмдаги нарсалар чириб бир хил моддага – компостга айланганда эрга солиш учун тайёр бўлади. Уюмга солинган нарсаларга ва сақлаш шароитига қараб компостнинг тайёр бўлиши учун ярим йилдан икки йилгача вақт сарф бўлади.

Кўкат ўғит. Махсус экин экиб, бунинг кўкати яхши ўсганда уни тупроққа аралаштириш усули кўкат ўғитлаш дейилади. Бу хилда ўғитлашда ҳам ерда ўсимлик учун зарур бўлган озиқ моддалар кўпаяди.

Кўкат ўғит тариқасида экиладиган экинлар ичида яхшиси дуккакли ўсимликлардир. Чунки бу ўсимликларнинг илдизида тупроқдаги азот миқдорини кўпайтирадиган бактериялар бўлади. Кўкат ўғитлаш органик моддаси кам, унумсиз тупроқларда яхши натижа беради.

Минерал ўғитлар. Бу ўғитлар оддий ва мураккаб ўғитларга бўлинади. Оддий ўғитлардан асосан қуйидагилар ишлатилади:

  • Азотли ўғитлар: натрий селитраси, бунда азот 16%, аммоний сулфат, бунда азот 20-21%; аммиакли селитра, бунда азот 24-35%; аммоний хлорид, бунда азот 24-25% бўлади.
  • Фосфорли ўғитлар: оддий суперфосфат, бунда фосфор 15-16%; қўшалоқ (двойной) суперфосфат, бунда фосфор 40% ва кўпроқ; претсипитат, бунда фосфор 30-38% бўлади.
  • Калийли ўғитлар: силвинит, бунда калий 15%; калий тузи, бунда калий 30-40% бўлади.

Мураккаб минерал ўғитда азот ҳам, фосфор ҳам, калий ҳам бўлади; ёки булардан фақат иккитаси бўлади. Мураккаб ўғитларга қуйидагилар киради:

  • Аммиаклаштирилган суперфосфат. Бу анча яхши ўғит, лекин азоти камроқ бўлади; шунинг учун буни ишлатганда қўшимча азотли ўғит ҳам солиш керак.
  • Аммиакли суперфосфат. Бу суперфосфат билан аммоний сулфат ўғити аралаштириб тайёрланади.
Органик ўғитлар кузги шудгорлаш ёки ерта кўкламги чуқур ҳайдаш олдидан ерга солинади.

Азотли минерал ўғитлар 2 муддатда: биринчиси апрел охирида – май бошида, иккинчиси – июн охирида солинади. Фосфорли ўғит бир марта, биринчиси азотли ўғит билан бирга солинади. Уруғ экиладиган майдонга ўғит эгат ичига 10-15 см чуқурликда солиниши керак.

Бир ёшли кўчатзорларга ўғит юқорида кўрсатилган икки муддатда, икки ёшли кўчатзорга бир марта – март ойида солинади. Буларда ҳам ўғит қатор орасидаги эгат ичига, 10-15 см чуқурликка солинади. Ўғит солингандан кейин кўчатзор суғорилади. Минерал ўғитлардан соф азот ҳар гектарига 120-180 кг, соф фосфор 60-80 кг ҳисобидан ерга солинади.

Манба: «Қўчатчилик ва гулчилик ишлари», Я.Х.Йулдашев

[print-me]

2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Шўрланган ерларни ювиш аҳамияти ва усуллари

12.01.2019

Бодринг экинларига қандай ўғитлар берилади?

20.02.2020

Мош экиш ва етиштириш

22.07.2018

Нўхат экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

11.05.2020

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

Қовун экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

26.04.2020

Такрорий экин сифатида кечки картошка етиштириш

23.05.2020

Фермерларга ерлар қайта бўлиб берилади

11.01.2019

Қовун қишга қандай сақланади?

05.12.2020

Ловия экиш ва парваришлаш

19.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.