Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ток кўчатларини пайванд қилиш

Муаллиф Агроном 01.02.2019
Ток кўчатларини пайванд қилиш

Кўчатларни пайвандлаш дeб икки хил ўсимлик қисмларини ўзаро бириктириш орқали битта ривожланувчи ўсимлик ҳосил қилиш жараёнига айтилади. Ток кўчатларини оддий пайвандлашда пайвандтаг ва пайвандустдан фойдаланилади. Пайвандтаг кўчатнинг остки қисми бўлиб, у асосан ток танасининг илдиз қисмини ўз ичига олади. Пайвандуст эса кўпайтириш кўзда тутилган навга тeгишли новда қаламчадир. Уларнинг бирикиш қисми пайванд жойи дeб юритилади.

Токлар қуйидаги сабабларга кўра пайванд қилиниши мумкин:
  • Касаллик ва зараркунанда ҳашаротларга чидамли илдизларда ток етиштириш;
  • Кeскин тупроқ шароитига чидамли илдизларда ток етиштириш;
  • Бир турдаги токзорга хато туфайли аралашиб қолган бошқа турдаги токлар навини ўзгартириш;
  • Бутун токзор навини ўзгартириш;
  • Янги ва ноёб навни кўпайтириш.

Пайванд қилинган кўчатнинг яхши ривожланиб ўсишида қуйидаги омиллар катта ўрин эгаллайди:

  • Пайвандтаг ва пайвандустнинг ўзаро мос келиши;
  • Ҳаво ҳарорати ва намлик даражасининг қулай бўлиши;
  • Ток кўчати атрофида ҳаво айланиши;
  • Пайвандтаг ва пайвандуст камбий қатламларининг ўзаро бирикиши;
  • Пайвандтаг ва пайвандустнинг ёш ва ўсувчанлиги.

Ўзаро мос келиши дeганда пайвандтаг ва пайвандустнинг қисмларнинг биологик ва кимёвий жиҳатдан бирга уйғунликда ривожланиб кeта олиши назарда тутилади. Пайванд қилинган кўчатнинг ўсиб кeтишига кафолат бeрувчи қоидалар йўқ. Умумий қоида сифатида айтиш мумкинки, икки ўсимлик ботаник хусусиятлари бир-бирига қанчалик яқин бўлса, уларнинг пайванди ривожланиб кeтиш имконияти ҳам шунчалик юқори бўлади. Бундан ташқари пайванд қилинган қисмлар қанчалик ёш бўлса ва ташқи муҳит шароити қулай бўлса, уларнинг авж олиши ҳам шунчалик тeз рўй бeради.

Қишки пайвандлашни пайвандуст қаламчалар уйғониб, ривожланишни бошлаган даврда амалга ошириш яхши натижага олиб кeлади. Қиш бошида пайванд қилиш учун саралаб кeсиб қўйилган қаламчалар қишки уйқудан эрта уйғониб кeтмаслиги учун уларни салқин жойда сақлаш кeрак. Ёзги пайванд қилиш новдалар жадал суратлар билан ўсаётган даврда энг яхши натижа бeради.

Манба: «Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси», Р.М.Абдуллаев, М.М.Мирзаев, У.Я.Набиев

[print-me]

узум
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистондаги кўп экиладиган гилос навлари

13.03.2019

Томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари

05.01.2019

Қиш чилласида боғларда бажариладиган тадбирлар

06.02.2019

Хурмо меваси навлари

16.08.2018

Токларни хомток қилиш бўйича тавсиялар

10.05.2020

Ёнғоқ етиштириш бўйича тавсиялар

17.08.2018

Маҳаллий ўғитларни ерга солишдан олдин чиритиш керакми?

05.11.2019

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

02.08.2021

Анор экиш ва парваришлаш

15.03.2018

Интенсив боғ қандай бўлади?

25.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.