Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Чорва моллари экинзорга тушса қандай жазо тайинланади?

Муаллиф Агроном 23.01.2019
Чорва моллари экинзорга тушса қандай жазо тайинланади?
САВОЛ:

Тасодифан чорва молларим фермернинг экинзорига тушиб кетди. Шунда улар қўйларимни бир бошидан бўғизлай бошлади… Аслида қонунчиликда чорва моллари экинзорларни пайҳон қилса, қандай чора кўрилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

Қонунчиликда чорва моллар ёки паррандалар экинзорларни пайҳон қилиш ҳолати юз берса, экинзорлар пайҳон қилинган жойда ушланган чорва моллари маҳалла фуқаролар йиғинларига топширилади. Экинзор эгалари фақат чорва моллари эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 104-моддасига кўра: чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Етказилган зарар тўлиқ ундириб олингач чорва моллари эгасига қайтарилади.

Бундан ташқари, экинзорларни ёки кўчатзорларни ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситаларида босиб ўтиш ҳам энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юқорида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, хулоса қилиш мумкинки, чорва моллар экинзорларни пайҳон қилса, уларни бўғизлаш мумкин эмас.

Саволга Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мутахассиси Сайқалбек АЛЛАЁРОВ жавоб берди.

Манба: surxontongi.uz

[print-me]

қорамол
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

24.04.2020

Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

26.12.2019

Қорамолларни қон-паразитар касалликлардан ҳимоялаш

28.06.2019

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

Бузоқларда киндик яллиғланиши касаллиги белгилари

13.11.2018

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Наслдор буқаларни қиш ойларида боқиш

16.11.2019

Қўйчиликда баҳорги ветеренария тадбирлари

29.03.2020

Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

28.02.2020

Итларнинг чумка касаллиги белгилари ва даволаш

20.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.