Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Плёнка остида сабзавот етиштириш

Муаллиф Агроном 18.01.2019
Плёнка остида сабзавот етиштириш

Плёнка остида етиштириладиган сабзавот майдони даланинг кўпроқ ёруғлик тушадиган, қаттиқ шамол тегмайдиган қисмларидан ажратилади. Кузда шудгор қилиш олдидан гектарига 700-800 килограммгача суперфосфат, 450 килограммгача аммоний сулфат, 20-25 тоннагача гўнг ёки чиринди солинади.
Шудгорлашдан кейин дарҳол чизел солиниб, кейин илдизпояли ўтлар тароқлаб йиғиштирилади. Бу тадбирлар плёнка ёпиш учун мўлжалланган бутун участкада амалга оширилади. Карам, помидор, бодринг ёки кўкат, сабзавотлар экишга мўлжалланган эгатларнинг оралиғи 60, 70, 120 сантиметрдан бўлади. Шу усулда тайёрланган майдонлар қишда ёғин-сочиндан тушган сувларни шимиб, кўп миқдорда нам тўплайди.

Плёнкалар остига сабзавот уруғи сепиш ва кўчат ўтқазишнинг оптимал муддати кўкат сабзавот учун 15-20 апрел, бодринг уруғи учун 5-10 март, бодринг ва помидор кўчати учун 25-31 март ҳисобланади. Бу экинлар кўчати ўтқазиладиган пайтда 2-3 та чинбарг чиқарган бўлиши керак. Помидорнинг уруғидан чиққан кўчатлар бошқа жойга сийрак қилиб кўчирилади, бодринг уруғи эса бевосита тувакчаларга экилади.

Кўчат етиштириш билан боғлиқ бўлган ҳамма ишлар кўчатларни плёнка остига ўтқазишдан 20-25 кун илгари тугалланиши керак. Диаметри 6-8 миллиметр келадиган сим хивичларни эгиб устидан плёнка тортиш плёнка ёпишнинг кенг тарқалган усулидир. Тоннелнинг эни ва баландлиги қандай ишланиши сабзавот экинларининг бўйи, экиш схемаси ва қатор ораларининг кенглигига боғлиқ. Помидор ва карам ўтқазиладиган қаторларга 80-100 срн орасида баландлиги 60-70 см бўлган сим тортилади. Симлар оралиғи 1-1,5 метр бўлиши керак. Плёнканинг сим ўртасидаги қисми салқиб тушмаслиги учун эгат бўйлаб сим устидан каноп боғлаб чиқилади. Симлар устига плёнка тортишда унинг бир томони тупроққа кўмилади ёки қозиқ билан маҳкамланади.

Асосий экинлар экилиб ёки ўтқазилиб бўлингандан сўнг плёнканинг иккинчи томони ҳам мустаҳкамланади. Плёнкани шамол силкитмаслиги учун у сим хивичларнинг ерга кириб турган жойларига маҳкам боғлаб қўйилади.

Плёнканинг ичи ҳаво очиқ ва иссиқ бўлган кунлари шамоллатиб турилади. Уларни шамол ва ёғин-сочинлардан сақлаш тадбирлари кўрилади, уялар атрофи юмшатилади. Апрелнинг иккинчи ярмидан бошлаб суғориш, ўғит солишга киришилади. Қуёшли очиқ кунларда плёнка остидаги ҳаво ҳарорати 35-40 даражагача кўтарилади, бунинг натижасида тупроқдаги нам интенсив буғланиб, плёнканинг ички томонида сув томчилари ҳосил қилади. Ҳаво намлигининг ҳаддан ташқари ошиб кетиши экинларни бўғиб қўяди. Шунинг учун плёнка ости кундузи мунтазам равишда шамоллатиб турилади, кечаси эса беркитиб қўйилади. Плёнка ёпилган тоннелнинг узунлиги 40-50 метр бўлиши лозим.

Экиннинг озиқланиши, ўсиши ва ривожланиши тупроқдаги намнинг ва минерал моддаларнинг миқдорига боғлиқ. Тупроқ доимо юмшоқ ва нам ҳолда сақланади. Тупроқдаги намлик камайиб кетса органик қолдиқларнинг парчаланиши қийинлашиб, ўсимликнинг озиқланиш шароити ёмонлашади. Плёнка остида бодринг етиштиришда уларни ўғитлаш, қатор ораларини чопиқ қилиш, эгат олиш ва меъёрида суғориб туришга катта эътибор берилиши керак.

Манба: «Иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш», Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Йодгоров, З.Т.Сиддиқов

[print-me]

5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Помидор куяси келтирадиган зарар

26.10.2019

Мева-сабзавот сақлаш учун музлатгич қуриш

17.05.2020

Маккажўхориларни йиғиб олиш ва сақлаш

12.10.2020

Иссиқхонада редиска етиштириш бўйича тавсиялар

01.04.2020

Кунгабоқар етиштириш сирлари

20.08.2018

Иссиқхонада бодринглар неча кунда пишиб етилади?

10.04.2020

Қовун қишга қандай сақланади?

05.12.2020

Қишга пиёз сақлаш бўйича тавсиялар

28.10.2020

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

03.05.2020

Иссиқхонада қулупнай етиштириш сирлари

26.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.