Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Картошка куясининг ҳосилдорликка салбий таъсири

Муаллиф Агроном 21.02.2020
Картошка куясининг ҳосилдорликка салбий таъсири

Республикамиз қишлоқ хўжалигида аҳолини сифатли ва экологик хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳукуматимиз қарорларида муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган.

Картошка иккинчи нон ҳисобланади. Уни етиштириб, эл дастурхонига тортиқ этишнинг ўзи бўлмайди. Картошка экиладиган 80 дан ортиқ мамлакатда колорадо қўнғизи, картошка куяси ва бошқа зараркунандалар учрайди. Республикамизда картошка куяси илк бор Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Шовот, Гурлан, Қўшкўпир туманларида аниқланган. Ҳозирда бу хавфли карантин ҳашарот республикамизнинг барча картошка экилаётган майдонларида тарқалмоқда.

Картошка куяси — картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Бу ҳашарот бир йилда 5-6 авлод беради. Ёз мавсумида бир авлоднинг ривожланиши 22-30 кун, қиш мавсумида эса 2-4 ойгача давом этади. Ҳаво ҳароратининг — 40°C ва +36°C даража бўлиши картошка куясига ҳалокатли таъсир қилади. Картошка куяси етук личинкалик ёки ғумбаклик даврида қишлайди. Капалаклари бир ёки бир дона уруғини барглар, тамаки, картошка, помидор, картошка меваси, тупроққа қўяди.

Картошка куяси маҳсулот бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга олиб кирилганда ўтади.

Ёз мавсумида картошка куяси омборхоналарга тўхтовсиз тухум қўяди. Куя тарқалган жанубий ҳудудларда ва иссиқ омборларда картошка куяси қишки уйқуга кирмайди. У кўчатларга ҳам, ўзини тутиб олган ўсимликларга ҳам зарар етказади. Кўчатларнинг айрим баргларини ва баъзан бутун тупини қуритиб қўяди. Тамаки ўсимлигига куя тушса, саноат учун яроқли ҳосил бермайди. Помидор мевасини яроқсиз қилиб қўяди.

Бу офатдан қутилиш учун уруғ сақланадиган омборларни фумигация қилиш, уруғлик картошкани тавсия этиладиган препарат билан ишчи эритма тайёрлаб, ишлов бериб, 2 соат димлаб, сўнг омборга олиб кириш лозим.

Картошка экилган майдонларда картошка куяси капалаги уча бошлаганда ёки личинкаси аниқланиши билан кимёвий ишлов бериш керак. 10-15 кундан сўнг иккинчи ишловни ўтказиш даркор.

Касалликни олдини олиш чоралари:
  • зараркунанда тарқалган давлатлардан келаётган юк машиналари ва юкларни карантин текширувидан ўтказиш;
  • саноат юклари ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш;
  • итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни доимий назорат қилиш;
  • картошка пояси қуриб қолишига 5-7 кун қолганда ўриб олиш ва йўқотиш;
  • даладан картошкани тез йиғиштириб олиш ва олиб чиқиб кетиш;
  • картошка ҳосилини бромметил билан зарарсизлантиришдир.

Махсулотларни республикамизга киритиш “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан берилган карантин рухсатнома талаби асосида амалга оширилади. Мақсад ички карантин объекти ҳисобланган қишлоқ хўжалик экинларини ҳашарот ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва фитосанитар тоза экспортбоп маҳсулотлар етиштиришдир.

Манба: surxontongi.uz

[print-me]

картошка
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Иссиқхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш

13.02.2019

Такрорий экин сифатида кечки картошка етиштириш

23.05.2020

Помидорларни сақлашнинг маҳаллий усуллари

09.11.2018

Сабзи экиш ва мўл ҳосил олиш сирлари

28.05.2020

Томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари

05.01.2019

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Пиёз етиштириш технологияси

24.02.2020

Помидор куяси келтирадиган зарар

26.10.2019

Гулкарам етиштириш бўйича тавсиялар

25.05.2020

Ер шўри қандай ювилади?

13.11.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.