Ломан браун зотли товуқлар биринчи бўлиб Германияда пайдо бўлган. Бу зотнинг яратилишининг сабабларидан бири – товуқлар ҳар қандай шароитда ҳам юқори маҳсулдорликка эришиш мумкин. Бу зот товуқларнинг плимутрок зоти билан родайланд зоти чатиштирилиши натижасида яралган. Жўжаларининг жинсини аниқлаш қийинчилик туғдирмайди. Ломан браун товуқлари вазни тез ортмайди, сабаби улар кўпроқ тухум олишда маҳсулдор ҳисобланишади. Хўрозлари вазни 3.5 кг, товуқларники эса 2 кг гача етади.
Браун зотли паррандалар рентабел хисобланадилар, чунки кетган харажатлар олинадиган тухумлар маҳсулдорлигидан қопланади.
Ломан браун зотли товуқлар боқишнинг афзалликлари:
- Тухум маҳсулдорлигининг юқори даражалиги. Тухумлар катта ва жигарранг рангда бўлади. Йилига тухум қўйиши 320 тагача етади. Бир дона тухум оғирлиги ўртача 65 граммни ташкил этади;
- Жўжаларнинг яшаб кетиш эҳтимоли 98% ни ташкил қилади;
- Паррандалар янги шароитга тезда мослашадилар. Қафасларда ҳам жуда яхши ўсишади;
- Товуқлари тухум қўйишни ёшликдан (160-180 кунлигидан) бошлайди;
- Яхши авлодлар қолдиради.
Бу турдаги паррандаларни боқишнинг салбий тарафлари:
- Тухум қўйиш 81 хафтасида товуқларнинг тухум қўйиши кескин тушиб кетади, шундан сўнг бу товуқни гўштга қўйиш керак;
- Бундай зотли паррандалар селекция йўли билан кўпайтирилади, шунинг учун она тарафдан ўтмайди. Жўжаларни фермалардан ёки махсус станциялардан сотиб олиш керак.
Ломан барун паррандаларини озиқлантириш
Аввал айтганимиздек, бу зот шароитга жуда тез мослашиб кета олади. Жўжаларни сотиб олгач уларни ярим ойлик карантинга қўйиб, бошланғич озуқалар (ҳайвонлар дўконида олинган озуқалар) билан боқишади. Жўжалар ўсишгандан сўнг уларнинг бошланғич озуқалари тўйимли озуқаларга алмаштирилади. Озуқага майдаланган донларни қўшиб бериш мумкин. Жўжаларга фақатгина премикс бериш тақиқланади. Бундан жўжалар касал бўлиши мумкин. Агар диарея бўлиш эҳтимоли бўлса, унда сув беришни тўхтатиб гуручдан тайёрланган дамламани берилади. Комбикорм билан озиқлантирилганда бир бош товуқга кунига 114 грамм корм берилади. Бошқа товуқлар билан солиштирганда бу анча кам. Ломан браун зотли паррандалар учун энг яхши озуқа – бу маккажўхори ёрмаси ҳисобланади. Шунингдек товуқлар рационида ҳар доим сабзавотлар ва мевалар ҳам бўлиши зарур. Парранданинг яна бир фойдали жиҳати — улар ўзи яхши ўтлай олади. Агарда паррандалар симлик қафасларда сақланса, уларнинг озуқасига ўтлар ҳам қўшиб бериш мақсадга мувофиқ.
Манба: agro-olam.uz
[print-me]
